Жумалиев бюджетга 1 млрд сом тўкди, у ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан бўшатилиши мумкин

283

Депутат Жумалиев давлатга келтирган зарар ўрнини тўлдириш учун ғазнага 1 млрд сомдан ортиқ пул тўкди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик хизмати хабар қилди.

12 апрелда МХДҚ «Жумалиевнинг соғлиғи ва ёшини ҳисобга олиб», Бишкекнинг Биринчи май туман судига депутатнинг эҳтиёт чорасини ҳеч қаерга кетмаслик тилхатига ўзгартириш илтимосини топширди.

«Уни жиноий жавобгарликка тортиш ва қамоққа олиш турида эҳтиёт чорасини қабул қилиш учун етарли далиллар олинди. Кубаничбек Жумалиев давлат фойдасига умумий суммаси 1 млрд сомни тузган тижорий активлари билан кўчмас мулкларини ўтказиб берди», — деб билдиришди муассасадан.

Шунингдек, МХДҚ жамоатчиликда резонанс яратган бир қатор жиноий ишлар бўйича тергов давом этаётганини эслатиб ўтди. Тергов юқори лавозим эгалари томонидан йирик, ўзгача оғир коррупция жиноятларига йўл қўйилиб, давлатга йирик миқдорда зарар келтирилгани билан асосланган.

2021 йили мартда МХДҚнинг раиси Камчибек Ташиев махсус хизмат коррупция ишларини текшириши натижасида 4 млрд сомга яқин маблағ йиғилганини билдирган.

У билдирувда Ташиев «бир киши 1 млрд сом тўлаганини» айтиб, кейинчалик бу ҳақда расмий маълумот беришга ваъда берган. Ташиев йиғилган пуллар давлат ғазнасига ўтказилаётганини ҳам қўшимча қилган

Депутат Жумалиевнинг қўлга олиниши

МХДҚнинг ходимлари депутат Жумалиевни 4 февраль куни кечда ушлашган. У лавозимни суиистеъмол қилиш ва Халқаро тиббиёт университетининг фаолиятига лицензияни ноқонуний олган деб гумон қилинмоқда. Мазкур ўқув юрти депутатга тегишли.

Терговнинг маълумоти бўйича, Жумалиев лицензия олиш учун таълим вазирлигига «босим кўрсатган». Депутатни зудлик билан Биринчи май туман судига олиб келиб, суд уни тергов қамоғига икки ойга қамоққа олишга қарор чиқарган.

МХДҚ маълум қилишича, бундан ташқари унга алоқадор одамлар ва хўжалик субъектлари «ноқонуний» бойишган, жиноий даромадларни қонунийлаштирган ва йирик миқдордаги солиқлардан қочишган.

МХДҚнинг коррупцияга қарши курашиш хизмати депутатга, унинг яқинларига ва алоқадор одамларга тегишли 78 кўчмас мулк объектлари ва турли компаниялар аниқланганини таъкидлаган.

Унинг орасида «Таатан» ва «Гоин» савдо марказлари, билим бериш ва тиббиёт муассасалари, меҳмонхоналар, кон қазиш жойлари, телерадиокомпания ва темир комбинати бор.

Шу сабаб Жумалиев Жиноят кодексининг 319-моддаси асосида «Коррупция»да гумон қилинмоқда.

29 мартда МХДҚдан «Клооп»нинг журналистига депутат МХДҚнинг тергов қамоғида эканини маълум қилишган, бу билдирув билан муассаса Жумалиев «Бикард» клиникасида деган маълумотни рад этган. «Жогорку Кенеш депутати Кубаничбек Жумалиев «Бикард» клиникасида даволангандан кейин МХДҚнинг тергов изоляторига қайтарилди», — деб билдиришган муассасадан.

Махсус хизматдагилар аниқланмаган маълумот тарқатиш «одамларни дезинформация қилиб, адаштириб қўяди» деб қўшимча қилган.