Ўш шаҳридаги Жетиген ва Олимп мактабларида ўқиган икки ўқувчида COVID-19 аниқланди. Улар опа-сингиллар.
Шаҳардаги соғлиқни сақлаш координатори Киялбек Ташболотов «Клооп»га билдиришича, болалар коронавирусни ота-онасидан юқтирган. Ўқувчилар симптомлар бошланганда дарсга келмай туришган.
«Олимп мактабида ва Жетигенда ўқиган икки ўқувчида тасдиқланди. Жетигенда ўқиган яна бир синглиси контакт бўлган. Шу сабаб 3 туғишганлар ўқиган синфларни 2 ҳафталик уй карантинига олдик. Ўқувчилар онлайн ўқишади», —деди Ташполотов.
Шунингдек, ўқувчилар билан алоқада бўлганларнинг ҳаммасидан анализ олинишини қўшимча қилди. Ҳозирда касаллик юқтирган болаларнинг аҳволи яхши.
Ўш шаҳрида мактаблар аввалги тартибда ишламоқда. 13-апрелда ўлкада коронавируснинг 227 ҳолати аниқланиб, тўрт бемор вафот этди.