Референдумга 37,08% сайловчи келган, Конституция үчүн 79,24% халқ овоз берди — Шайлдабекова

280

МСКнинг раисаси Нуржан Шайлдабекова 12 апрелда ўтган брифингда сайлов комиссияси 98% УСКнинг натижасини олганини маълум қилди.

Унинг айтишича, Конституциянинг янги лойиҳаси бўйича референдумга овоз берган фуқароларнинг умумий сони 37,08%ни тузди.

«Умумий 3 млн 606 минг 201 сайловчи рўйхатга кирган. Референдумга 1 млн 336 минг 743 сайловчи қатнашиб, овоз берди. Референдумга келганларнинг фоизи 37,08ни ташкил қилди» — деди у.

Янги Конституцияга «маъқул» бўлганлар 1 млн 59 минг 476 киши, ёки 79,24%, «қарши» бўлганлар эса 182 минг 553 киши ёки 13,66% овоз берди.

Шайлдабекованинг айтишича, чет давлатларида очилган 48 участкадаги овоз беришнинг натижаси чиқмаган.

«МСК референдумнинг натижасини участкалардан келган маълумотлар асосида сайлов ўтгандан кейин 35 кунда чиқаради. ҲСК ҳар бир келган аризани кўриб чиқиб, сайлов натижасини чиқаради. Қўл саноғи бошланди, маълумотларнинг ҳаммаси бизнинг сайтга жойлаштирилади. Агар рўйхатга кирган сайловчиларнинг 30%дан кўпроғи қатнашган бўлса, референдум ўтди деб ҳисобланади. Охирги натижа қўл саноғининг натижасига қараб аниқланади, АСУнинг маълумотлари дастлабки маълумотлар деб ҳисобланади», — деди Шайлдабекова.

Яроқли бюллетенлар қонун бузишлар ҳақида

Бундан ташқари, 92 мингдан ортиқ бюллетень МСК томонидан яроқсиз деб топилди.

«Бу катта кўрсаткич, бироқ овоз берганларнинг 1%дан кам. Сайловчилар буни атайлаб қилдими ёки тасодифми айтолмайман. Бюллетенларда икки графада ҳам белги қўйилса ёки ҳеч бирига қўйилмаса, унда улар яроқсиз деб топилади. АСУларнинг маълумоти бўйича, 90 мингга яқин бюллетень яроқсиз деб топилди, бироқ қўл билан ҳисоблаганда комиссиянинг қарори билан улар яроқли деб топилиши мумкин», — деди Шайлдабекова

Шунингдек, МСКнинг раисаси билдиришича, комиссияга қонун бузишлар ҳақида 305 ариза тушган. Шайлдабекова таъкидлашича, агар қонунбузарликлар тасдиқланса, унда МСК участкадаги овоз бериш натижасини бекор қилади.

«Қонунбузарликлар бўйича билдирувлар бўлди. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари уларни ҳаммасига ўз вақтида реакция қилишди. Келган аризаларнинг ҳаммаси кўриб чиқилади», — деди у.

11 апрелда «Клооп»нинг 3 мингга яқин кузатувчиси ва журналистлари ўлка бўйича сайлов участкаларида 836 қонун бузишни аниқлашган. Кўпроқ сайлов вақтида автоматик ҳисоблаш урналари ишдан чиққан. Бундан ташқари, бизнинг кузатувчилар овоз бериш яширинлиги бузилган фактларни, сайлов участкаларининг олдидаги ташвиқот ишларини кўришган.