Сооронкулова МСКнинг сайлов протоколларини эълон қилмаётгани гумон туғдираётганини айтди

227

«Реформа» партиясининг етакчиси Клара Сооронкулова 11 апрелда ўтган сайловнинг натижалари бўйича протоколлар эълон қилинмагани сабаб Марказий сайлов комиссиясига очиқ мурожаат йўллади.

Сооронкулова тушунтиришича, «Референдум ҳақидаги» қонун бўйича сайлов натижаларининг протоколи, референдумнинг иштирокчилари ҳақида биринчи ва охирги квитанциялари муҳрланиб, МСКнинг серверига юборилади. Мазкур ҳужжатлар текширувдан ўтгандан кейин комиссиянинг сайтига жойлаштирилади.

Бироқ, «Реформа» етакчисининг айтишича, МСКнинг сайтига бу ҳужжатлар жойлаштирилмаган.

«Бундай ҳолат фальсификация бўлиши мумкин деган ўйга етаклайди», — деб Сооронкулова МСКни протоколларни эълон қилишга чақирди.

МСКнинг дастлабки маълумотларига кўра, Конституцияни ўзгартиришга сайловчиларнинг 79,3%и маъқул, 13,6% қарши овоз берган. Сайловга умумий сайловчиларнинг 35,9% келган. Маҳаллий кенгашларни сайлаш билан бир кунда ўтган Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумда турли ташкилотлар сайловда кўплаган қонун бузишларда қатнашган. «Умумий иш» фондининг кузатувчилари сайлов куни Бишкекда 65, Ўшда 36 қонунбузарликни аниқлаган.

«Клооп»нинг кузатувчилари ҳам сайлов куни сайлов участкаларида шундай қонун бузарликларнинг ҳаммасини расмийлаштиришди. Реал вақт режимида янгиланаётган дашборднинг маълумоти бўйича, сайлов куни кузатувчилар 800дан ортиқ қонунбузарликни аниқлашган. Уларнинг орасидан 300и сайлов вақтида бўлган.

Сайлов участкаларида кўпинча Автоматлаштирилган электрон ҳисоблаш урналари (АСУ) ишдан чиққан ҳолатлар жуда кўп бўлган.