Охирги суткада коронавируснинг янги 227 ҳолати қайд қилинди, тўрт бемор вафот этди

285

Республика штабдан 13 апрелда коронавируснинг янги 227 ҳолати аниқланганини маълум қилишди.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 141;
  • Чуй вилоятида — 64;
  • Ўш шаҳрида — 6;
  • Ўш вилоятида — 2;
  • Баткен вилоятида — 2;
  • Иссиқкўл вилоятида — 9;
  • Жалолобод вилоятида — 1;
  • Норин вилоятида — 1;
  • Талас вилоятида — 1

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 90 599га етди.

Охирги суткада 124 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 81, Чуй вилоятида — 30, Ўш шаҳри ва Жалолобод вилоятларида биттадан, Иссиқкўл вилоятида — саккиз, Баткен вилоятида — икки бемор соғайди.

Бу билан республика бўйича 86 152 киши касалликни енгди. Касалхоналарда 932 бемор даволанмоқда. Уларнинг орасидан 213 киши оғир, 33 бемор ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 1 017 киши даволанмоқда.

Сўнгги бир кеча-кундузда ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони — 4 348.

Бундан ташқари, сутка давомида Бишкек шаҳрида — уч, Чуй вилоятида — бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 532 киши ўлган.

Шунингдек, бир суткада Бишкек шаҳрида тўрт тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Бишкек ва Ўш шаҳарларидан, Чуй вилоятидан ва Талас вилоятидан — биттадан ходимда вирус топилган. Коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг умумий сони 4 311га етди, улардан 4 241 ходим соғайди.