Адвокат Токтакунов: Милиция «Айзада қандай қиз эди?» деб суриштириб юрибди

319

Нурбек Токтакунов марҳум Айзада Канатбекованинг адвокати бўлганини ва унинг ўлими бўйича иш қандай тергов қилинаётганини жамоатчиликка маълум қилишини билдирди.

Токтакунов Айзаданинг ўлими бўйича ҳозирда икки иш қаралаётганини билдирди. Унинг биринчиси Канатбековани ўғирланиб, ўлдирилиши — бу ишни Бишкек ШИИББ тергов қилмоқда. Иккинчи иш эса милициянинг бефарқлигига боғлиқ, у Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига ўтказилган.

«Уч кундан бери одам ўлдириш иши бўйича терговчига ҳам, бефарқлик иши бўйича терговчига ҳам боғланишга ҳаракат қиляпмиз. Муаммо шундаки, марҳумлар топилганига 5 кун бўлди, уларнинг ким экани аниқланди. Бироқ терговчи Айзаданинг онасини жабрланувчи қатори тан олмай, уни бошқа қариндошларини сўроқ қилмади», — деди Токтакунов.

Юрист гумонланувчилар қўлга олингандан бошлаб экспертизалар тайинланиб, жабрланувчилар ишнинг бориши билан танишиши ва тергов ҳаракатларида қатнашишга ҳақли бўлишини айтди. Шунингдек, Токтакунов қўлга олинган гумонланувчилар шубҳа туғдирганини қўшимча қилди.

«Ҳозир милиция нима қиляпти. Биз ҳозирча милиция жасадлар топилгандан кейин (жиноят бўлган жойда эмас, Айзаданинг онаси яшаган жойда) қўшниларга бориб, «у [Канатбекова] қандай қиз бўлган?» деб суриштириб юрган. Бундан ташқари, улар қариндошларини гаплашишга чақириб, милициянинг лоқайдлиги бўйича оғиз очмаслиги учун турли компромисс таклиф қилишмоқда», — деб билдирди Токтакунов.

Бишкек ШИИББнинг жавоби

Кўп ўтмай Бишкек милицияси Токтакуновнинг билдирувига жавоб бериб, «Одамни оила қуриш мақсадида ўғирлаш» моддаси билан очилган судгача текширув асосида тергов ҳаракатлари бормоқда.

Муассаса тарқатган билдирувга кўра, милиция телефон қўнғироқлари бўйича маълумотларни олиб, қўлга олинган гумондорлар иштирокида тергов ҳаракатларини олиб борди. Шунингдек, ҳозирда воқеага тегишли бўлган видеоёзувлар олиниб, гумондорлар яшаган жой тинтув қилинган. Бундан ташқари милиция эҳтимолий гувоҳларни қидирмоқда.

“[Канатбекованинг] онасини аҳволи, қариндошлари ва яқинларининг қайғуси, шунингдек улар таъзия уюштириши ҳисобга олиниб, одамгарчилик мақсадида уни сўроқ қилиш, уни олиб қочиш иши бўйича жабрланувчи ва [Айзаданинг] қонуний вакили қатори тан олиш муддати жилдирилди», — деб билдиришди Бишкек ШИИББдан.

Канатбекованинг ўлдирилишини Аламудун туман ички ишлар бошқармаси тергов қилмоқда. Ҳозирда бу ишни Канатбековани олиб қочиш иши билан бирлаштириб, Бишкек ШИИББнинг тергов хизматига ўтказилиши кутилмоқда.

Шунингдек, милициядан «айрим одамларни» нотўғри маълумотлар тарқатмасликка чақириб, бунинг учун қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирди.

Айзаданинг ўлими

Айзада Канатбекова 5 апрелда тонгги 7:00да бир неча киши томонидан ўғирланган. Канатбекова қизил рангдаги Honda русумидаги машинага зўрлик билан солинган вақтда видео-кузатув камераларига тушиб қолган.

Икки кундан кейин 7 апрелда, Канатбекова ўғирланган Honda машинаси Чуй вилоятининг Аламудун туманидаги Арашан ва Чокморов қишлоқларининг ўртасидаги даладан топилган. Машинани топган чўпон милиция ходимларини чақириб, бу машина 5 апрелдан бери далада турганини билдирган.

Чақирув жойига келган милиция ходимлари машинанинг ичидан ўлдирилган Айзадани топишган. Автомашина ичида қизни ўғирлаган Замирбек Тенизбаевнинг ҳам жасади бўлган. Дастлабки маълумотлар бўйича Тенизбаев Айзадани футболка билан бўғиб ўлдириб, кейин ўзининг томирини кесган.

Тергов вақтида Тенизбаев Россияда ўғирлик, талончилик, таҳдид билан бир неча марта судлангани маълум бўлган. У 2017 йили қамоқдан чиқарилиб, Россиядан депортацияланган.

Айзаданинг ўлими жамиятда резонанс яратиб, Бишкек ва Ўш шаҳарларида марҳумнинг ҳурматига зўравонликка қарши митинг ўтган. Кўпчилик ИИВнинг раҳбари Улан Ниязбековни ва Бишкек ШИИБ етакчиси Бакит Матмусаевнинг истеъфосини талаб қилишган.

Айзаданинг яқинлари ҳам милиционерлардан норози бўлиб, уларга чора кўрилишини талаб қилишган. Қизнинг онаси Назгул Шакенованинг айтишича, терговчилар «хавотир олманглар, аччиқбосар келади, тўй ейсизлар» деб айтган. Марҳумнинг яқинлари гумондор Айзадани олдин ҳам ўғирлашга ҳаракат қилиб, ортидан таҳдид қилиб юрганини маълум қилишган.

Шакенованинг айтишича, у Биринчи май ТИИБига ариза билан мурожаат қилганда, бола қизининг ортидан юрганини ва унинг «руҳий соғлиғидан гумон қилаётганини» ҳам билдирган. Бироқ шунга қарамай, вақтинча чора кўрилмаган деб ҳисоблайди.

Кейинчалик Канатбековани ўғирлашда иштироки бор деб гумон қилинган тўрт киши қўлга олинган. Шунингдек, прокуратура милициянинг ҳаракатларини текшира бошлаган. 10 апрелда ИИВнинг 12 ходими ишдан бўшатилиб, яна 32си жазоланди — Бишкек ШИИББининг етакчиси Бакит Матмусаев ва Тергов хизматининг бошлиғи Нурлан Утемисов бор.