Республика штаби 12 апрелда ўлкада коронавируснинг 145 янги ҳолати аниқланганини маълум қилишди. Касаллик юқтирганлар орасида тўрт нафар тиббиёт ходими бор.
Ҳудудлар бўйича:
- Бишкек шаҳрида — 107 (уч ходим);
- Чуй вилоятида — 25;
- Иссиқкўл вилоятида — 5 (бир ходим);
- Жалолобод вилоятида — 3;
- Ўш шаҳрида — 2;
- Норин вилоятида — 2;
- Ўш вилоятида — 1.
Шунингдек, ўтган суткада 103 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 66, Чуй вилоятида — 29, Ўш шаҳрида беш ва Жалолобод вилоятида уч киши касалликдан соғайди.
Бундан COVID-19дан Бишкек шаҳрида уч, Чуй вилоятида икки ва Иссиқкўл вилоятида бир бемор вафот этди.
Қирғизистонда умумий COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 90 372га етди — уларнинг орасида 4 307 тиббиёт ходими бор. Касалликдан 86 028 бемор соғайиб, 1 528 киши вафот этди.
Бугунги кунда 983 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 28и ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари, 868 киши уй шароитида даволанмоқда.