Рўйхат. ИИВнинг 12 ходими ишдан бўшатилди, яна 32 нафари жазоланди

315

Бишкекнинг марказий кўчаларининг кесилишида ўғирланиб, кейин ўлдирилган Айзада Канатбекованинг ўлимидан сўнг ИИВнинг 44 ходими жазоланди. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизмати 9 апрелда маълум қилди.

Унга кўра, эгаллаган хизматларидан ИИВнинг 12 етакчиси ва ходими бўшатилди. Уларнинг орасида Бишкек ШИИББининг раҳбари Бакит Матмусаев ва Тергов хизматининг раҳбари Нурлан Утемисов бор.

27 милиционер «Лавозимга тўлиқ мос эмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш» тартиб жазосини олди. Шунингдек, 5 ходимга «Жиддий ҳайфсан берилди».

Бу қарор ИИВнинг хизмат текшируви натижасида қабул қилинди. Тегишли буйруққа вазир Улан Ниязалиев қўл қўйди. Унда «ўз зиммасидаги хизмат мажбуриятларини аниқ бажармагани натижасида қўйилган топшириқлар ва талаблар қўпол равишда бузилган» деб айтилади.

Ишдан бўшатилганлар:

  • Бишкек ШИИБинин раҳбари, милиция полковниги Бакит Матмусаев;
  • Бишкек ШИИБининг жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари, милиция полковниги Эрлан Атантаев;
  • Бишкек ШИИБининг Тергов хизматининг раҳбари, милиция полковниги Нурлан Утемисов;
  • Биринчи май ТИИБнинг раҳбари, милиция полковниги А.Казакеев;
  • Биринчи май ТИИБ раҳбарининг тезкор ишлари бўйича ўринбосари, милиция полковниги И. Базаркулов,
  • Биринчи май ТИИБ раҳбарининг судгача текшириш бўйича ўринбосари, милиция полковниги К. Суранчиев,
  • Биринчи май ТРИИБ раҳбарининг жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари, милиция полковниги А. Озубеков,
  • Биринчи май ТИИБнинг ККК навбатчилик бўлимининг тезкор ходими, милициянинг катта лейтенанти Б. Абдиллаев,
  • Биринчи май туман ИИБнинг КККнинг навбатчилик бўлимининг тезкор навбатчиси, милиция майори Ж. Тукешов
  • Биринчи май ТИИБнинг тергов хизматининг катта терговчиси, милиция капитани У. Арикбаев
  • Чуй ВИИББнинг ККК Навбатчилик бўлимининг тезкор навбатчиси милиция капитани Ч. Абикеев
  • Чуй ВИИББ ККК Навбатчилик бўлимининг инспектор-навбатчиси милиция подполковниги М. Умўталиев.

Тартиб жазоси олганлар:

  • Бишкек ШИИББ раҳбарининг судгача текшириш бўйича ўринбосари, милиция полковниги М. Насировга;
  • Бишкек ШИИББ ККК раҳбарининг ўринбосари, тезкор чора кўриш марказининг етакчиси, милиция полковниги М.Буларкиевга;
  • Бишкек ШИИББ КМК раҳбарининг ўринбосари, милиция подполковниги У. Орозалиевга;
  • ЙҲХНҚББ Бишкек ШИИББ бўйича МККБ полкининг командир ўринбосари, милициянинг капитани У. Саргашкаевга;
  • Бишкек ШИИББ ККК навбатчилик бўлимининг инспектор-навбатчиси, милиция майори С. Байгазиновга;
  • Бишкек ШИИББ ККК навбатчилик бўлимининг тезкор ходими, милиция капитани М. Насирдиновга;
  • Бишкек ШИИББ КККнинг навбатчилик бўлимини тезкор навбатчиси, милиция подполковниги М. Карабаевга;
  • Бишкек ШИИББ КККнинг навбатчилик бўлимини инспектор-навбатчиси, милиция майори М. Турумтаевга,
  • Биринчи май ТИИБнинг тергов хизмати етакчиси, милиция капитани Н. Тургуналиевга;
  • Бишкек шаҳрининг Биринчи май ТИИБнинг КМК раҳбари, милиция подполковниги Э. Укубаевга;
  • Биринчи май ТИИБ ККК раҳбарининг ўринбосари, милиция подполковниги Э. Тиналиевга;
  • Биринчи май ТИИБнинг тергов хизмати раҳбарининг ўринбосари, милиция майори Т. Абдукагаровага;
  • Биринчи май ТИИБнинг №5 ШМБ КМКнинг мухтор вакили оперходими, милиция лейтенанти Н. Емиловга;
  • Биринчи май ТИИБ КМКнинг катта ваколатли оперходими, милиция майори М. Бейшеналиевга;
  • Биринчи май ТИИБ №5 ШМБ КМКнинг катта ваколатли оперходими, милиция капитани Б. Торгоевга;
  • Биринчи май ТИИБ КМКнинг ваколатли оперходими, милиция капитани Т. Саткинбаевга;
  • Биринчи май ТИИБ КМКнинг ваколатли оперходими, милиция лейтенанти Ч. Тўлўмүшовга;
  • Биринчи май ТИИБ №5 ШМБ КМКнинг ваколатли оперходими, милиция лейтенанти Таалайбек ўғли Искендерга;
  • Биринчи май ТИИБ ТКнинг терговчиси, милициянинг катта лейтенанти Сагинбек ўғли Нурсултанга;
  • Биринчи май ТИИБнинг ТК терговчиси, милициянинг капитани А. Каримовга;
  • Биринчи май ТИИБ №5 ШМБнинг раҳбари, милиция майори З. Эргешовга;
  • Биринчи май ТИИБ КМК катта тезкор ходими, милиция майори М. Тороевга,
  • Биринчи май ТИИБ ЖЖБнинг етакчиси, милиция капитани Эдилбек ўғли Бактиярга;
  • Биринчи май ТИИБнинг ЖЎИ раҳбари, милиция капитани М. Адиловга;
  • Чуй ВИИББ раҳбарининг судгача текширув иши бўйича раҳбар ўринбосари, милиция полковниги А. Савиралиевга;
  • Чуй ОИИББнинг ККК раҳбарининг ўринбосари, навбатчилик бўлимининг бошлиғи милиция полковниги Т. Анарбаевга;
  • Чуй ВИИББ Экстремизмга ва ноқонуний миграцияга қарши ҳаракат бўйича хизматини бўлимининг бошлиғи, милиция майори М. Султаналиевга.

«Қаттиқ ҳайфсан» олганлар:

  • Бишкек ШИИББнинг криминал милиция хизматининг раҳбари, милиция полковниги У. Айтбаевга;
  • Бишкек ШИИББ СКБ раҳбарининг ўринбосари, милиция подполковниги А. Исмаиловга;
  • Бишкек ШИИББ ККК навбатчилик бўлимининг инспектор-навбатчиси, милиция майори К. Малабаевга;
  • Биринчи май ТИИБ ККК навбатчилик бўлимининг тезкор навбатчиси милиция подполковниги А. Тентиевга;
  • Чуй ВИИББ раҳбарининг ўринбосари, ККК бошлиғи милиция полковниги А. Ажибаевга.

Айзаданинг ўлими

Айзада Канатбекова 5 апрелда Бишкек шаҳрида Медеров ва Тинистанов кўчаларининг кесилишида номаълум кишилар томонидан ўғирланган. Воқеа видео кузатув камерага тушиб қолган. Шу куни унинг онаси милицияга мурожаат қилиб, ўғриларни топиб, чора кўришни талаб қилган.

Икки кундан кейин Аламудун туманидаги даладан «Хонда Сивик» автомашинасида Канатбекованинг ва уни ўлдиришда гумон қилинган Замир Тенизбаевнинг жасади топилган. Дастлабки маълумот бўйича, қизни ўғирлаган Тенизбаев олдин уни бўғиб, кейин ўзига пичоқ сайиб ўлган. Кейинчалик Канатбековани ўғирлашга ёрдам берганликда гумон қилиниб, тўрт киши қўлга олинди. Улар милициянинг вақтинча сақлаш жойига киритилган.

Мазкур воқеа жамоатчиликда норозилик яратиб, Бишкек ва Ўш шаҳарларида аёлларга нисбатан зўравонликка қарши митинглар ўтган. Фуқаровий фаоллар ИИВ раҳбари Улан Ниязбеков билан Бишкек ШИИБнинг раҳбари Бакит Матмусаевни истеъфосини талаб қилишган.

Канатбекованинг яқинлари ҳам милициянинг ишидан норози бўлишган. Қизнинг онаси Назгул Шакенованинг айтишича, Уларбек исмли терговчи «аччиқ босар келади, тўй ейсизлар, нимага хавотир оляпсизлар» деган сўзларни айтган. Шунингдек, гумонланувчи ҳақида барча маълумотларни беришгани билан милиционерлар вақтида реакция қилишган эмас деди.

9 апрелда бош прокуратура Канатбекованинг ўғирланиши бўйича милициянинг ҳаракатларини текширишини маълум қилган. Биринчи май туман ички ишлар бўлимининг ходимлари устидан «Эътиборсизлик» моддаси бўйича судгача текширув очилган.