Агарда янги Конституция қабул қилинса, нималар ўзгаради?

397

1 апрелда Қирғизистонда бир кунда маҳаллий кенгашларга сайлов билан бирга референдум ҳам бўлади. Референдумда фуқаролар янги Конституцияга «қарши» ёки «маъқул» деб овоз бера олишади. Агар янги Конституция қабул қилинса, нималар ўзгаради? Қисқача айтиб берамиз.

Президент

Янги Конституция президент учун янги ваколатларни белгилайди. У давлат раҳбари бўлибгина қолмасдан, ўлканинг ижройи ҳукуматини ҳам — ҳукуматни ҳам бошқаради.

Президентлик муддатлар кўпаяди. Ҳозир президент олти йиллик муддатга бир марта сайланади. Янги Конституция одамга давлат раҳбари хизматига икки марта сайланишга ҳуқуқ беради. Бир президентлик муддати беш йилга тенг бўлади.

Агар Конституция қабул қилинадиган бўлса, президент ўзининг қонун лойиҳаларини парламент муҳокамасига ҳам кирита олади. Ҳозир давлат раҳбарининг бундай ваколати йўқ.

Президент ҳукумат тизимини аниқлайди. Шунингдек, Жогорку Кенешнинг маъқуллиги билан министрлар кабинетининг раисини, унинг ўринбосарларини ва ҳукуматнинг қолган аъзоларини тайинлай олади.

Шунингдек, давлат раҳбари министрлар кабинетининг раисини ва унинг аъзоларини ишдан бўшата олади. Бунда мазкур ташаббусни президентнинг ўзи, парламент ёки янги орган — Халқ қурултойи бера олади.

Ҳозир ҳукуматнинг истеъфоси бўйича қарорни парламент чиқаради, президент ҳукуматнинг истеъфосини ё қабул қилади ёки қабул қилмайди.

Давлат раҳбари маҳаллий маъмуриятларнинг етакчиларини тайинлай олади ва ишдан бўшата олади. Ҳозир бу ишни ҳукумат раҳбари қилади.

Президент ўз маъмуриятини туза олади, уни министрлар кабинетининг раиси бошқаради.

Шунингдек, президент парламентга МСКнинг таркибининг ярми учун номзодларни таклиф қила олади. Ҳозир президент Жогорку Кенешга МСК таркибининг учдан бир номзодини таклиф қилади.

Конституция президентга жуда муҳим янги ваколатларни бермоқда — у референдумни тайинлаш бўйича қарор чиқара олади:

  • Ўз ташаббуси билан;
  • 300 минг сайловчининг ташаббуси билан;
  • Жогорку Кенеш депутатларининг кўпчилигини ташаббуси билан.

Президентни хизматидан қандай четлатса бўлади?

Янги Конституция бу процедурани қийинлаштиради. Ҳозир давлат раҳбарини ишдан четлатиш учун парламент президент жиноят қилгани бўйича айблов бериши мумкин. Шундан сўнг бош прокурор бу айбловни ўз хулосаси билан тасдиқлаши керак.

Энди бош прокурорнинг хулосасидан ташқари янги — Конституциявий суднинг ҳам хулосаси талаб қилинади.

Президентни ишдан четлатиш учун овоз берадиган ЖК депутатларининг учдан иккиси овоз бериши керак. Ҳозир эса депутатларнинг кўпчилиги етарли.

Агар президент истеъфога кетса нима бўлади?

Президентнинг ваколатлари ҳозиргидай парламентнинг спикерига ўтади. Агар бундай бўлмаса, давлат раҳбарининг вазифасини министрлар кабинетининг раиси бажаради.

Янги президент уч ой ичида сайланиши керак деган норма бекор қилинди.

Президент вазифасини бажарувчи парламент сайловини тайинлай олмайди, ҳукуматни истеъфога чиқара олмайди ва муддатидан олдин тайинланган сайловларга қатнаша олмайди деган норма ҳам бекор қилинди.

Парламент

Парламентда 90 депутат бўлади. Ҳозирда уларнинг сони 120. Депутатликка номзодларнинг ёши ҳам ошди. Агар бугун парламентга 21 ёшдаги одам номзод бўлса, янги Конституция бу ёшда 25 ёш деб кўпайтирган.

Депутатлар ҳукуматга ишончсизлик эълон қила олади деган норма янги Конституцияда бекор қилинди.

Энди депутат бир сессияда 10 мажлисга сабабсиз қатнашмаса, унда унинг ваколатлари муддатидан олдин тўхтатилади.

Халқ вакили ўз мандатини сақлаб, премьер-министр ёки биринчи вице-премьер-министр бўлиб тайинлана олида деган норма йўқ бўлди.

Депутатлар олдин президент билан ҳукуматнинг, кейин ўз қонун лойиҳаларини муҳокама қилишга мажбур бўлади.

Ҳукумат

Юқорида айтилгандай, ижройи ҳукуматни энди президент бошқаради.

Премьер-министр бўлмайди, министрлар кабинетининг раиси бўлади холос.

Президент амалда премьер-министр бўлиб қолади, у:

  • Ҳукумат йиғинларида раислик қилади
  • Ҳукумат ишини бошқаради
  • Министрлар кабинетининг ишини якунлари учун жавобгар бўлади
  • Министрлар кабинетига топшириқ беради ва уларни бажарилишини назорат қилади

Янги Конституция бўйича агар министрлар кабинетининг раиси истеъфога кетадиган бўлса, ҳукумат ишини давом эттиради. Ҳозир эса премьер-министр билан бирга ҳукумат тўлиқ истеъфога кетади.

Бу бўлимда янги норма пайдо бўлди — агар парламент бюджетни бажарилиши бўйича ҳисоботдан қаноатланмаса, президент министрлар кабинетининг жавобгарлигини қарайди.

Суд ҳукумати

Суд тизими Конституциявий, Олий ва маҳаллий судлардан иборат.

Ҳозир Конституциявий суднинг ўрнига Олий суднинг Конституциявий палатаси ишламоқда.

Конституциявий суднинг ваколатлари Конституциявий палатанинг ваколтларига ўхшаш. Масалан, Конституциявий суд янги Конституцияга тузатишларни таклиф қилиш лойиҳаси бўйича хулосасини чиқаради, халқаро шартномаларнинг конституциявийлиги бўйича ҳам хулоса чиқаради.

Бироқ, бундан ташқари Конституцион суд:

  • Президентнинг, Олий суднинг ёки парламентнинг илтимоси билан Конституцияни тушунтириб беради;
  • Қонунлар Конституцияга мос келиб-келмаганини таҳлил қилган ишларни ҳал қилади;
  • Ҳукумат тармоқлари орасида компетенциялар бўйича можароларни ҳал қилади;
  • ва президентни айблаш бўйича хулоса беради.

Конституциянинг янги лойиҳасида Олий ва Конституциявий судларнинг раисларини парламентни ва Судьялар кенгашининг розилиги билан президент тайинлаши ёзилган. Ҳозирги вақтда Олий суднинг ва Конституциявий суднинг раисларини судьялар ўзлари сайлашади.

Конституциянинг янги лойиҳасида Тартиб комиссияси ҳақида сўз бўлмайди. Ҳозир бу комиссия судьяларни жиноий жавобгарликка тортишга рухсат беради.

Олий суд ўз қарамоғидаги масалалар бўйича қонунларни таклиф қила олади.

Янги орган — суд адолатлилиги ишлари бўйича кенгаш тузилади. Унинг учдан иккиси судьялардан, уйдан бири президентнинг, парламент, Халқ қурултойининг вакилларидан ва юристлардан иборат.

Янги орган

Халқ қурултойи — кенгашувчи, кузатувчи, жамоат-вакилликни йиғиш. У жамоатдаги ривожлантириш йўналишлари бўйича таклифларни бера олади. Бироқ бу маълумотномада қурилтой нима иш қилиши тушунарсиз — унинг ваколатлари Конституциявий қонун билан аниқланади.

Агар бугун қонунларни 10 минг сайловчи, депутатлар ва ҳукумат таклиф қилса, янги Конституция бу ҳуқуқни қуйидагиларга ҳам беради:

  • 10 минг сайловчига;
  • президентга;
  • парламент депутатларига;
  • министрлар кабинетининг раисига;
  • Олий судга;
  • Халқ қурултойига;
  • Бош прокурорга.

Цензура

Конституциянинг лойиҳасида модда пайдо бўлди: «Ўсиб келаётган авлодни ҳимоя қилш мақсадида Қирғиз Республикасининг халқига мансуб одоб-ахлоқ қадриятларига, ақл-фаросатига қарама-қарши бўлган ҳаракатлар қонун билан чекланади. Маълумот олишга ва тарқатишга чеклов қўйилувчи чораларнинг ва чекловларнинг рўйхати қонун томонидан белгилана».

Бироқ қайси чоралар маънавий ва ахлоқий қадриятларга қарши бўлиши аниқланган эмас. Шунингдек, қадриятларни ўзи ҳам маълум эмас. Ҳуқуқ ҳимоячилари бу меъёр цензурага олиб келиши мумкин деб ҳисоблашади.

Қонун бузарликлар

Конституциянинг янги лойиҳасини Садир Жапаров президент бўлиб сайланмасдан олдин таклиф қилган. Фуқаровий жамият, юристлар, халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари Конституциянинг тузатишлари қонун узишлар билан киритилаётганини бир қатор айтишган. Масалан, Конституциянинг лойиҳасига Конституциявий палатанинг хулосаси тайёрланган эмас.

Дунё миқёсида конституциявий ҳуқуқ бўйича юристлардан иборат Венеция комиссияси Қирғизистондаги Конституциявий ислоҳотнинг жиддий камчиликлари борлигини айтишган.

Комиссиянинг экспертлари ўлканинг бош қонуни устида ишлаган Конституциявий кенгашнинг легитимлилигидан шубҳаланишган. Шунингдек, экспертлар ваколатларининг муддати 2020 йили кузда тугаган депутатлар конституциявий ислоҳотни тасдиқлашга ҳуқуқлари йўқ бўлган деб ҳисоблашади.

Комиссиянинг хулосасида, Конституциянинг янги лойиҳасида президентнинг ҳукуматнинг бошқа тармоқлари устидан ҳаддан ортиқ устуворлиги ёзилиб, парламентнинг роли сустлашиб қолгани айтилган. Буларнинг ҳаммаси давлат ҳукумати тармоқлари орасидаги чеклаш ва мувозанат тизимининг асосларига зиён келтириш хавфини яратади.