Охирги суткада коронавируснинг янги 208 ҳолати қайд қилинди, бир бемор вафот этди

306

Республика штабдан 10-апрелда коронавируснинг янги 208 ҳолати аниқланганини маълум қилишди. Уларнинг орасида лабораторя тасдиқлагани — 176, клинико-эпидемиология тасдиқлангани — 32.

Ҳудудлар бўйича кўрсаткич:

  • Бишкек шаҳрида — 128;
  • Чуй вилоятида — 66;
  • Ўш шаҳри — 1;
  • Ўш вилоятида — 2;
  • Баткен вилоятида — 1;
  • Норин вилоятида — 2;
  • Иссиқкўл вилоятида — 8.

Қирғизистонда COVID-19га чалинган беморларнинг умумий сони 90 019га етди.

Охирги бир суткада 105 бемор коронавирусдан соғайиб, уйларига чиқарилди. Бишкек шаҳрида — 55, Чуй вилоятида — 40, Норин вилоятида — 1, Иссиқкўл вилоятида — 7, Ўш шаҳрида — 2 бемор соғайди.

Бу билан ўлка бўйича 85 824 киши касалликдан соғайди. Касалхоналарда 833 бемор даволанмоқда. Уй шароитида эса 880 киши даволанмоқда.

Бир суткада ўтказилган ПЧР таҳлилларининг сони —5 563.

Бундан ташқари, охирги суткада Бишкек шаҳрида — икки, Чуй вилоятида — бир COVID-19 юқтирган бемор вафот этди. Қирғизистонда касалликдан 1 519 киши ўлди.

Шунингдек, Бишкек шаҳрида ишлаган бир тиббиёт ходимида коронавирус аниқланди. Умумий коронавирус юқтирган тиббиёт ходимларининг сони 4 299га етди, улардан 4 226 ходим касалликни енгди.