«Қизнинг аҳволи оғир». Қорасувнинг турғуни 1-синф ўқувчисини зўрлашда гумонланмоқда

328

Ўш вилоятининг Қорасув тумани Моди қишлоғининг 26 ёшдаги турғуни 1-синф ўқувчисини «зўрлашда» гумон қилиниб қўлга олинди. Милициядан гумонланувчи жиноятни тан олганини билдиришди.

Ўш ВИИБининг матбуот котиби Жениш Аширбаев «Клооп»га маълум қилишича, воқеа 9 апрелда мазкур туманнинг Қайрағоч қишлоғида бўлган. Аширбаев қизнинг аҳволи «оғир» деб билдирди.

7 ёшли қизни зўрлангани ҳақида милицияга Ўш вилоят туғруқхонасининг шифокорлари хабар қилган. Касалхонага қизни бувиси билан бобоси олиб келган.

«Қиз Қайрағоч қишлоғининг даласи орқали уйига кетаётганда номаълум Осиё миллатига мансуб бола томонидан жинсий томондан зўрланиб, олган жароҳати сабаб касалхонага етказилган», — деб билдирди Ўш ВИИБидан.

Ўқувчи қиз бобоси билан бувисининг қарамоғида бўлган. Ота-онаси эса Россияга ишлагани кетган.

Мазкур факт жиноятларнинг ягона реестрига «Зўрлаш» моддаси билан рўйхатга олиниб, жабрланувчига ва гумондорга тегишли далилий ашёлар олинди. Гумонланувчи Қорасув туманининг Садирбай қишлоғида қариндошларининг уйидан топилди.

Вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик

Ўтган йилнинг охирида Жалолобод вилоятининг Новкен туман суди 16 июлда ўн ёшдаги қизни зўрлаган кишини умрбод озодликдан маҳрум қилган.

Ярим йил олдин Новкен туманида 9 ёшли қизга жинсий ҳаракатлар қишида айбланган 57 ёшли одам икки йилга озодликдан маҳрум қилинган. Айбланувчи айбини тан олган.

2019 йилнинг январь ойида Ўш вилоятининг милицияси ўсмир қизини зўрлаб юрган одамни қўлга олишди. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг маълумотига кўра, айбланувчи қизини аёли вафот этгандан кейин зўрлай бошлаган. Тергов вақтида судланувчи қизини бир йилга яқин вақт «зўрлаб юрганини» тан олган. Натижада суд уни умрбод озодликдан маҳрум қилган.

Ўсмирларга нисбатан қилинган жиноят

Бош прокуратурадан билдиришларича, 2019 йили ўсмирларга нисбатан 2462 жиноий иш бўлган — унинг 184 оғир, 36 ўзгача оғир ва 2248и енгил.

Шунингдек, вояга етмаган болаларга 222 жинсий зўравонлик факти рўйхатга олинди. Бош прокуратура мазкур жиноятнинг сони ортганини ва хавотирга асос борлигини билдирди. Жинсий зўравонлик энг кўп Чуй вилоятида — 38. Кейин Бишкекда — 33, Ўш шаҳрида — 27, Иссиқкўл вилоятида 26 ҳолат аниқланган.

2020 йили вояга етмаган болаларга нисбатан умумий 1101 жиноий иш қайд этилган. Унинг 150га яқини жинсий сифатга эга.