Оилавий шифокорларнинг меҳнат ҳақи 1-апрелдан бошлаб 100%га кўтарилди — Жапаров

352

Ўлкадаги иқтисодий инқироз ва озиқ-овқат нархларининг кўтарилиши шартида ҳукумат ойлик, пенсия ва ёрдам пулларини кўпайтириш устида ишламоқда. Бу ҳақда президент Садир Жапаров ўзининг телеграмм канали орқали билдирди.

Президентнинг айтишича, биринчи навбатда ҳукумат тиббиёт ходимларининг маошини кўтаради. Жапаровнинг фикрича, тиббиёт ходимлари ишининг оғирлашишига ва врач ўринлари учун уч минг бўш борлиги сабаб шунга зарурат бўлган.

«Ўлка бўйича 3000 шифокорнинг ўрни бўш турибди. Меҳнат ҳақининг озлигидан ташлаб кетишган. Шу сабаб шароит яратиб бериш йўли билан ҳаммасини қайтариб келишимиз керак», — деб таъкидлади президент.

Жапаровнинг айтишича, 1 апрелдан бошлаб оилавий шифокорлар маркази шифокорларининг маошлари 100%га кўтарилди. Соғлиқни сақлаш тармоғини бошқа тармоқларнинг ва маданият ходимларининг маоши 1 июлдан бошлаб 50%га кўтарилади.

«Бошқа тармоқлардаги давлат ходимларининг меҳнат ҳақларини ва пенсия-пособияларни ошириш бўйича манбаларни қидиряпмиз. Шундай қилиб навбат билан молия манбаларни топиб, ошириб турмасак, ҳаммасини бир вақтнинг ўзига кўтаришга бюджетимиз бардош беролмайди. Худо хоҳласа, ойликларни, пенсия-пособияларни етарли миқдоргача оширишга эришамиз», — деб таъкидлади давлат раҳбари.

Ҳукумат тиббиёт ходимларининг ойлигини оширамиз деб кўп айтади. Охирги марта бу ҳақда 2020 йилнинг 4 августида ўша вақтдаги давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков сўз очган. У яширин иқтисоддан легаллаштирилган пулни медикларнинг маошини кўпайтиришга сарфлайлик деб таклиф қилган.

«Бу пуллар биринчи навбатда тиббиёт ходимларининг, ўқитувчиларнинг ойлигини кўтаришга сарфланади. Ўтган йили маошлар кўтарилди, бироқ тушунаман бу оз. 5 минг сом олган шифокорлардан нимани талаб қиламиз? Бу муаммо ҳар доим менинг эътиборимда, бизни ходимларимиз давлат томонидан моддий, маънавий томондан ёрдам оладигандай ҳаммасини қиламиз», — деб билдирган Жээнбеков.

Миллий статқўмнинг маълумотига кўра, 2020 йили соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминлаш тармоғида ўртача ойлик 10 855 сомни тузган. Соғлиқни сақлаш ходимларининг касаба уюшмаси қўмитасининг маълумотига кўра, иш тажрибаси йўқ врачлар 4 070 сом маош олишади.

Шу билан бирга яна миллий статқўмнинг маълумотига таянсак, 2020 йили Қирғизистондаги бутун халқнинг яшаш минимуми 5 358 сомни, меҳнатга яроқли аҳолиники 6 003 сомни ташкил қилади. Аниқроғи, ёш тиббиёт ходимларининг ойлиги 2020 йили яшаш минимумидан паст бўлган.