Қадир Маликов: «Олиб қочиш — шариатда катта гуноҳ ва оғир жиноят»

308

Шариат бўйича мутахассис, профессор, сиёсий фанлар доктори, муфтийнинг ўринбосари Қадир Маликов ўзининг фейсбук саҳифасида Айзада Канатбекованинг ўғирланиши ва ўлдирилиши бўйича изоҳ берди. У қизнинг оиласига ҳамдардлик билдириб, мусулмонлар учун бундай ҳаракатлар катта айб эканини, шариатга қарши эканлиги ҳақида огоҳлантирди.

«Олиб қочиш ислом бўйича — катта гуноҳ ва оғир жиноят! Ислом вакилларининг эркига, ҳаётига, ор-номусига путур етказган одатларни тақиқлайди. Айниқса бу олиб қочиш «урфига», қизни ўғирлашга ва уни мажбурлаб оила қуришга тегишли. Тақво мусулмонлар, дин йўлида юрганлар, Яратганнинг олдида бу иш гуноҳ ва унга тақиқ борлигини билиб, ислом руҳига ва шариатга қарши бўлган бу урфни айблайди», — деб таъкидлаган у. Қадир Маликов мана шундай ўғирлашларнинг олдини олиш учун муфтият олдин давлат никоҳи ҳақида гувоҳномасиз оила қуриш тақиқланганини тушунтирди.

«Бу одат унутилиши учун яна қанча фожиа бўлиши керак?

Энди мана шундай трагедиялар бўлмаслиги учун жамият томонидан бу жиноятлар кечирилмаслиги керак. Бефарқ бўлмаслигимиз керак! Сабаби эртага бу ҳар биримизнинг бошимизга келиши мумкин», — деб ундади у.

Диншуноснинг фикрича, одам ўғирлаш учун жазо муддатини мураккаблаштириш билан вазиятни ўзгартириш мумкин эмас. Бошқа вариантлар ҳам бор.

«Фақат жазоларни мураккаблаштирмай, ёшларга тушунтириш ишларини олиб бориш, миллий урф-одатларни тўғри тушунтириш, тўғри фикрларга ўргатиш орқали ҳам мазкур масалани ҳал қилиш мумкин», — деб таъкидлади у.

Айзадани ўғирлаш ва ўлдириш

Айзада Канатбекова 5 апрелда тонгги соат 5:00да ўғирланган. Унинг жасади 7 апрелда Бишкекка яқин қишлоқларнинг ёнида автомашинанинг ичидан топилган. Шунингдек, автомашина ичидан уни ўғирлаб кетган одамнинг ҳам ўлиги топилган. Дастлабки маълумотлар бўйича, Тенизбаев Айзадани футболка билан бўғиб ўлдириб, кейин ўзининг томирини кесган.

Қизни ўғирланиб, ўлдирилиши жамиятда катта муҳокамага сабаб бўлди. 300га яқин киши 8 апрелда норозилик билдириш учун Ички ишлар вазирлигининг биноси олдига йиғилиб, вазир Улан Ниязбековни ва Бишкек шаҳар ИИББ етакчиси Бакит Матмусаевни истеъфосини талаб қилган.

Митингга парламент депутатлари Айсулуу Мамашева, Наталя Никитенко ва Дастан Бекешев ҳам қатнашган. Улар парламентга ИИВ етакчиси Улан Ниязбековни истеъфога чиқариш таклифини киритишни айтишган.

Кейинчалик милиция Тенизбаев Россиянинг бир қанча суди томонидан жиноий жавобгарликка тортилиб, темир панжара ортида умумий 7 йил ўтирганини билдирган. Озодликка чиққандан кейин у депортация қилиниб, Россияга кириш тақиқланган.

Қизни ўғирлашда иштироки бор дейилган тўрт гумонланувчи қўлга олиниб, улар Бишкек шаҳар ИИББ тергов қамоғига киритилди. Жиноятга алоқаси бор бўлиши мумкин бўлганларни қидирув ишлари давом этмоқда.

Канатбековани ўғирланиши ва ўлими бўйича ҳукумат раҳбари Улукбек Марипов ва президент Садир Жапаров ҳам ўз фикрларини билдиришган. Марипов бундай ҳаракатлар кечирилмаслигини айтиб, «олиб қочиш урф эмас, бу жазоланадиган жиноят. Биз буни ўлкадаги ҳар бир инсонга етказишга мажбурмиз», — деб билдирган.

Президент Садир Жапаров Канатбекованинг ишини шахсан ўз назоратига олишини билдириб, унга шунчалик шафқатсизларча муносабатда бўлган қайғули воқеа, тарихда олиб қочишнинг охиргиси бўлиши керак деб билдирган. Унинг айтишича, мазкур иш якунига етказилиши зарур ва албатта жазо бўлади.