Қирғизистонда COVID-19 151 нафар кишида аниқланди, ўлим ҳолати йўқ

324

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги сўнгги бир кун ичида мамлакатда COVID-19 билан касалланган беморларнинг ўлими қайд этилмаганлигини хабар қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Қирғизистонда пандемия бошлангандан бери коронавирус қтирган жами 1516 нафар киши вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, охирги суткада 151 нафар кишида COVID-19 тасдиқланганлигини айтди.

  • Бишкек - 74;
  • Ўш - 6;
  • Чуй вилояти - 47;
  • Норин вилояти - 7;
  • Иссиқкўл вилояти - 16;
  • Жалолобод вилояти - 1.

Ўш, Боткен ва Талас вилоятларида янги коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилмаган. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бутун пандемия даврида мамлакатда 89811 коронавирус инфекцияси аниқланган.

Шунингдек, сўнгги кеча-кундуз ичида 112 нафар бемор тузалиб, касалхоналардан чиқарилгани ҳақида хабар берилган. Бутун мамлакат бўйлаб пандемия даврида 85719 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, касалхонадан чиқарилди.

Шифокорлар орасида COVID-19 инфекциясининг 4 та янги ҳолати аниқланди. Иккита воқеа Бишкекда, бирдан ҳолат Ўш ва Иссиқкўл вилоятида қайд этилган. Пандемия даврида COVID-19 4298 нафар соғлиқни сақлаш ходимида тасдиқланган, улардан 4223 нафари соғайган.