Қирғизистонда 29 мартдан бошлаб коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи босқичи бошланди. Эмлаш республиканинг икки йирик шаҳридан — Бишкек ва Ўшдан ҳамда Чуй вилоятининг икки туманидан бошланди. Биринчи босқичда врачларни, ўқитувчиларни ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимларини эмлаш режалаштирилмоқда.
Ҳозир COVID-19га қарши биргина Хитойнинг SinoPharm вакцинаси билан эмлаш бормоқда. У 19 мартда ўлкага бепул олиб келинган ва 75 минг кишини эмлашга етади.
«Клооп» ўлкада COVID-19га қарши эмлаш қандай бораётгани ва бутун халқ қачон эмлашдан ўтса бўлишини айтиб беради.
Эмлаш қандай бормоқда?
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлигининг маълумотига кўра, 7 апрелгача 849 киши эмланди. Ҳозирда кўпроқ тиббиёт ходимлари эмланмоқда.
Республика иммунопрафилактика марказининг директори Гулбара Ишенаписованинг айтишича, эмланган одамларда ҳолсизлик, бош оғриғи, тана ҳарорати каби симптомлар кузатилмоқда, бироқ кучли салбий таъсирлар ҳеч кимда кузатилмоқда.
Ишенаписова айтишича, бир қанча ҳудудларда 5-6 апрелдан бошлаб эмлаш пунктлари очилиб, вакцина қилина бошлаши керак. Ҳозирча Бишкекда, Ўшда ва Чуй вилоятининг Сокулук, Иссиқ-ота туманларида эмлаш бормоқда.
“[Эмлашга] тайёр ҳудудлар билан вилоятлар маҳаллий штабларнинг қарори билан энди қўшилади. Ҳозирда қарорни штаблар чиқармоқда [...] Бу иш биз режалаштиргандай ҳамма ерда бошланиши учун ҳаракат қиламиз. Вакциналар об-ҳаво сабаб Таласдан ташқари ҳамма ҳудудларга етказилди. Бу ҳафтада Таласга ҳам берамиз [...] Улар тайёргарлигига қараб эмлаш ҳажмини кенгайтира бошлашади», — деди Ишенаписова «Клооп»га.
Нима сабабдан эмланган тиббиёт ходимлари сони оз бўлмоқда?
Ишенаписова ҳозир Соғлиқни сақлаш вазирлиги сонни ортидан қувмаслигини, бироқ белгиланган бир вақтгача бир гуруҳли эмлашни охирига етказишни» режалаштираётганини таъкидлади.
«Биз ҳозир кўпроқ сифатга эътибор қарата бошлаймиз [...] Биз ҳеч қачон «шу ҳафтада 500-600 кишини эмлашимиз керак» деб мақсад қўймадик. Биз тушунтиряпмиз — ходимлар навбатчиликда туришади, шу сабаб эмлаш графиги улар учун мослашувчан бўлиши керак», — деди у.
Эмланганларнинг сони оз бўлишига қарамай, Ишенаписова 15-20 апрелгача вакцинанинг биринчи дозасини ҳаммасини тугатилишига умид қилмоқда. SinoPharm вакцинаси 25-28 кун оралиғи билан икки марта қилинади. Шу билан бирга «министрлик тезлатиб, халқни ҳаммасини эмлайин деган ҳаёт йўқлигини» таъкидлади.
Вакцина олгандан кейин кимдир ўлибди деб эшитдим. Шу ростми?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотни рад этган. 1 апрелга ўтар кечаси ТИВнинг ходими Бахтияр Шакиров вафот этган. 2 апрель куни эрталаб медиаэксперт Елена Баялинова марҳумнинг қариндошлари айтган маълумотга таяниб, Шакиров SinoPharm препарати билан эмланганларнинг биринчилари бўлганини ёзган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотни рад этиб, Шакировнинг танасида доғлар йўқлигини билдирган. Бундан ташқари, муассаса Шакиров вакцина олганларнинг рўйхатида йўқлигини билдирган. Дастлабки маълумотларга кўра, ТИВ ходими «Сефтриаксон» антибиотиги қилингани учун анафилактик шокдан ўлган.
Бироқ мазкур воқеа Ишенаписованинг айтишича, эмлаш жараёнига таъсир қилган. Сабаби эмлашдан кейин вафот этган одам ҳақида маълумот тарқалгандан кейин тиббиёт ходимлар: «Сизлар ҳаммасини текшириб, ҳақиқатни айтмагунча, эмлашга бормаймиз», — деб айтишган.
«Жума куни эмланганлар жуда оз бўлди. Кўпи қарши бўлишди, бироқ шанба куни эрталаб Баялинова эмоцияга берилиб кетиб шу сўзни айтганига кечирим сўраганидан кейин, биз қайтиб алоқага чиқиб, етакчилар, ходимлар билан ишлай бошладик. Уни кечирим сўраганини одамлар эшитгандан кейин улар тинчиб қолишди. Албатта улар ҳаммаси яхшилигига кўзимиз етсин дейишади, бироқ биз асосланган маълумотни беришимиз керак», — деди у.
*Кейинчалик Баялинова видео мурожаат қилиб, «биринчи марта профессионал мажбурият, «ишон, бироқ текшир» деган қоида билан эмоционал туйғулар ўртасида танлашда қолганини» айтган.
«Эмоция ва барчамизни бундай оқибатлардан сақлаб қолишга бўлган далолатим енгиб кетди. Бу ерда коронавирусга қарши эмлашнинг дунёни қоплаган сиёсий сифати ҳақида сўз ёки оддий беморларга укол қилиш ҳақида сўз бўлдими, фарқи йўқ», — деб таъкидлаган у.
Мен эмловдан ўтишни истайман.Бунинг учун нима қилишим керак?
Бахтга қарши ҳозир эмлашдан ўтиш мумкин эмас. Ҳозир аҳолининг барча қатламлари учун эмлашнинг аниқ куни маълум эмас.
Қирғизистонда вакцинация уч босқичда ўтказилади. Биринчи босқич бошланиб, кўпроқ медиклар эмланмоқда, иккинчи ва учинчи босқичлар қачон бошланиши ҳали маълум эмас.
Иккинчи босқичда 60 ёшдан катталар, 60 ёшдан кичик бўлгани билан касалликнинг клиник факторлари юқори, сурункали касаллиги борлар ва аҳолининг қуйи қатламлари эмланади. Қолган фуқаролар учинчи босқичда эмланади.
Ишенаписованинг айтишича, ванксинациянинг иккинчи босқичи шу йилнинг май ёки июнь ойида бошланади. Кейингилари вакциналарни келишига қараб бўлади. Эмлашнинг барча босқичи декабрнинг охиригача битиши кераклигини қўшимча қилди. Шу билан бирга, аниқ муддати Россия билан «Спутник V» вакцинасини сотиб олиш ва бепул олиш бўйича сўзлашувларнинг натижасида боғлиқ.
«Россия бизни мурожаатимизни қачон қарай бошласа, биз уларга ноябрда мурожаат қилганмиз [...] Ҳозир Москвадаги элчилигимиз ҳам жалб қилинди [...] Ҳозир Россияда ҳолат бундай — Роспотребнадзор ҳам, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам, ҳукумат ҳам вакцина билан шуғулланмайди. Вакцина устида Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар фонди ишлайди. Улар бу ишни ҳал қилишади. Давлатларни навбатга қўйишади. Уларнинг ҳозирги сиёсати — июнь-август, янги эпидемиологик мавсумгача ўз халқини тўлиқ эмлаш.
Шу сабаб бизнинг мурожаат ҳам қаралмоқда. Биз камида бошқа бир қанча давлатлар — Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистонда вакцинация масаласини муҳокама қилиш учун [руслар билан] онлайн-учрашувни илтимос қилдик. [Рус ҳукумати] онлайн-учрашувга рози бўлди, биз ҳозир шунга тайёрланяпмиз» — деди у.
Хусусий клиникаларда эмланса бўладими?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлкага препаратларни олиб келамиз деган хусусий клиникаларга эмлашни ўтказишга рухсат беришни ваъда қилмоқда. Олдин соғлиқни сақлаш вазири муассаса «нархлар қулай бўлишини назорат қилади» деб таъкидлаган эди.
Ўлкада қайси вакциналар бор ва қайсилар келади?
Ҳозирча ўлкага COVID-19га қарши Хитойнинг SinoPharm вакцинаси келган.
Бундан ташқари, май-июнь ойларининг охирида рус ишлаб чиқарувчилари томонидан чиққан «Спутник V» вакцинасидан бепул 500 дозаси келиши кутилмоқда. Бироқ бу ҳам аниқ эмас, сабаби ҳукумат препаратни олиб келиш учун сўзлашувларни 2020 йилнинг ноябридан бошлаган. Шунингдек, ҳукумат «Спутник V» вакцинасини сотиб олишини ҳам билдирмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Улук-Бек Бектурганов 6 апрелда ҳукумат 118 минг кишига «Спутник V» вакцинасини сотиб олишни режалаштираётганини айтган эди. Вазир Алимкадир Бейшеналиев бюджетдан вакцина сотиб олишга 215 млн сом ажратилишини билдирган.
AstraZeneca вакцинаси нима бўлди? У бизга бепул килиши айтилган эди?
Ишенаписованинг айтишича, Қирғизистон AstraZeneca (ҳозир Vaxzevria деб аталади) бўйича сўнгги қарорни чиқармади. COVAX* дастури асосида Қирғизистон AstraZenecaъни 1,2 млн дозасини олиши керак.
Мартнинг бошида Германия ва Франция бошчилигидаги бир қанча Европа давлатлари шу вакцина билан эмлашни тўхтатган. Бунга эмлашдан кейин айрим одамларда тромб пайдо бўлгани сабаб бўлган. Бу билдирувлардан кейин Қирғизистон ҳам вакцина олиб келиш бўйича сўзлашувларни тўхтатган, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлим ҳолатлари текширув хулосаларини кутишини билдирган.
Шунингдек, Европа иттифоқи ҳудудида вакцинацияни координациялаган Европа дори-дармон агентлиги ва ЖССТ коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни давом эттиришни таклиф қилган. Ҳозирча эмланган беморлар вакцина оқибатида ўлгани исботланган эмас.
** COVAX — вакциналарни ишлаб чиқишни ва марказлаштирилган сотиб олишнинг ташаббуси. Мазкур дастур бўйича вакциналарнинг бир қисмини иқтисоди паст ва ўрта ривожланган давлатларга донорлар тўлаб беради.
«Биз ЖССТдан ижобий хулоса олсак ҳам, ҳозир AstraZeneca оламиз деб айтмадик*, бироқ бир қанча давлатлар уни рад этишмоқда, уларнинг орасида Қирғизистон ҳам бор [...] Ҳозирча биз бошқа текширувларнинг хулосаларини, бошқа давлатларнинг қарорларини кутяпмиз. Шунингдек биз Жавобгарлик ҳақидаги келишувни тайёрлаш стадиясидамиз**» — деди у.
*Қирғизистон 22 мартда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Глобал экспертлар комиссиясининг AstraZeneca вакцинаси бўйича хулосасини олган. Унга кўра, AstraZeneca вакцинасидан кейинги салбий таъсирлар одамда сурункали касалликлар бўлсагина пайдо бўлади.
** COVAX бўйича вакцинани олишдан олдин, мамлакат жавобгарлик ҳақидаги келишувни юбориши керак.