Йўл қоидасини бузиш. Икки модданинг жарима пули икки ҳафтада тўланса 70%га арзонлайди

265

Ҳукуматнинг йўл қоидасини бузганларнинг жаримасини камайтириш ташаббусига кўра, икки модда бўйича жариманинг миқдори камайтирилади.

Бу ҳақда Бишкек шаҳар йўл назорати бошқармасининг матбуот котиби Тилек Исаев «Азаттык» радиосига билдирди.

Жарима миқдорини камайтириш Жиноят кодексидаги «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳаракатни белгиланган тезликдан ошириш» (белгиланган тезликдан 10 км/соатдан кўп, бироқ 20 км/соатдан ошмаслиги) ва «Йўл белгилари талабларини бажармаслик» моддалари бўйича қаралган.

Мазкур моддалар бўйича қоида бузган ҳайдовчига 1000 сомгача жарима солинар эди. Белгиланган сумманинг миқдори ўзгармайди, бироқ ҳукуматнинг ташаббуси бўйича ҳайдовчи 15 кун ичида тўласа, 70%га арзонлатиш қаралган.

Бу вақтгача депутат Марлен Маматалиев «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси бўйича жариманинг миқдорини камайтиришни таклиф қилган. Бу жариманинг суммасини маст ҳолда машина бошқарганлар учун эмас, «бошқа категориялар» учун камайтириш кераклигини айтган.

Апрелнинг бошида премьер-министр Улукбек Марипов жонли эфирида йўл қоидасини бузганларга жарима миқдорини камайтириш учун қонунга ўзгартириш киритишни режалаштираётганини айтган. Шунингдек, у яқин орада ҳукумат «бюджетни тўлдириш учун» автомашиналар ойналарини қорайтириш ҳақидаги қонун лойиҳасини парламентга таклиф қилишини билдирган.

2019 йилнинг 4 мартидан бошлаб Бишкек шаҳри ва Чуй вилоятининг айрим ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлигини назорат қиладиган «Хавфсиз шаҳар» лойиҳаси ишлай бошлаган. Бироқ система ишга тушгандан кейин ҳайдовчилар жарима миқдоридан норози бўлишган. Шу сабаб 2019 йилнинг декабрь ойида парламент йўл қоидасини бузишнинг саккиз турига жаримани миқдорини камайтирган.

2021 йилнинг март ойидаги маълумотга кўра, йўл қоидасини бузганлар учун жарима миқдори категориясига яраша минг сомдан 55 минг сомгача етади.