Президент Садир Жапаров Афғонистондан Ўш вилоятининг Олай тумани Талдисув қишлоғига кўчиб келган помирлик қирғизлар билан учрашди. Бу ҳақда президент аппаратнинг матбуот хизмати маълум қилди.
«Помирлик қирғизларнинг қийинчиликлари мени доимо хавотирга солади. Мен уларни тарихий юртига қайтариб келишни кўпдан бери истаганман, энди шу тилакларимни амалга оширишга ҳаракат қиляпман», — деди Жапаров.
Президентнинг матбуот хизмати Жапаров кўчириб келиб, жойлаштириш режалаштирилаётган Помирда қолган афғонлик қирғизларга Чонолай туманининг Қашқасув қишлоғидаги Бурган-Сув участкасига турар-жой қуриш лойиҳаси билан танишганини билдирди.
«Помирлик қирғизлар билан бўлган учрашувда Садир Жапаров қолган афғон қирғизларини шу йилнинг қиш фаслигача ўз юртига кўчириш нияти ҳақида айтди — бунинг учун давлатга етарли куч ва маблағ бор», — деб айтилади билдирувда.
Шунингдек, Жапаров помирлик қирғизларнинг мослашиб кетиш муаммосини шахсан ўзи назоратга олади. У кўчиб келганларни иссиқлик, электр энергияси ва бошқа керакли нарсалар билан таъминлашга маблағ давлат томонидан ажратилишини билдирди.
Помирлик қирғизлар
Ҳозирги помирлик қирғизлари — 1575-1930 йиллар оралиғида Афғонистонга доимий яшаш учун кетган қирғизларнинг авлоди. Улар қийин, билим олиш билан соғлиқни мустаҳкамлашга шароитлари йўқ Катта ва Кичик Помир тоғларида яшашади.
Қирғизистонда помирликларнинг тарихий юртига қайтиши бўйича масала бир неча марта кўтарилган, бироқ шу бўйича ҳал қилинмаган. Қирғизистон ҳар йили Помир тоғларида яшаган қирғизлар учун инсонпарварлик ёрдамларини етказувчи экспедицияни юбориб туради. Ҳозирда Помирда 2000 мингдан ортиқ этник қирғизлар истиқомат қилади.
Ҳукумат 2017 йилдан бошлаб помирлик қирғизларни тарихий юртига кўчириб келиш ҳаракатларини амалга ошира бошлаган. Унда Афғонистондан Норин вилоятига 33 помирлик қирғизни олиб келди.
Уларга билим бериш, даволаниш ваъда қилиниб, келганларнинг бири кўзёрганда оиласига Норин ҳудудидан кичик уй берилган. Улар бошпанаси бўлган ягона помирлик оила бўлган — қолганлари аввал ётоқхоналарда, кейин омборларда, ижарага олинган квартираларда яшашган.
2019 йили ҳам бир оилага Россияда яшаган қирғизистонлик меҳнат муҳожири уй совға қилган — у помирликларнинг бирини президент Сооронбай Жээнбековга қилган мурожаатини кўргандан кейин шу қадамга борган.
Помирликларнинг кўпчилиги турар-жой берилишини кута олишмади — 20га яқин одам Қирғизистонга келгандан кейин Афғонистонга қайтиб кетишган.
2020 йили ҳукумат Талдисув қишлоғида 11 уй қуриб, уларга помирлик қирғизларнинг 11 оиласи жойлаштирилган.