Коронавируснинг 162 янги ҳолати қайд этилди — унинг 112си Бишкек шаҳрида

297

Республика штаби 2-апрелда ўлкада коронавируснинг 162 янги ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. Янги аниқланган ҳолатларнинг энг кўпи Бишкек шаҳрида ва Чуй вилоятида — 112 ва 39.

Шунингдек, Иссиқкўл вилоятида етти, Жалолобод, Ўш, Баткен вилоятларида ва Ўш шаҳрида биттадан одамда COVID-19 касаллиги аниқланди.

Коронавирусдан ўтган суткада 82 бемор соғайди. Бишкек шаҳрида — 45, Чуй вилоятида — 31, Иссиқкўл вилоятида уч, Баткен вилоятида икки ва Ўш вилоятида бир киши касалликдан соғайиб, шифохонадан чиқарилди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 88 700га етди. Уларнинг орасидан 84 979 бемор соғайиб, 1 500 киши вафот этди.

Бугунги кунда 564 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг 24 ўта оғир аҳволда. Бундан ташқари, 704 киши уй шароитида даволанмоқда.