Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раҳбари Камчибек Ташиев 30 мартда Ўш вилоятининг Ўзган туманидаги маҳаллийлар билан учрашди. Учрашувга 100лаган одамлар қатнашди.
Ташиев учрашувдан мақсад — Ўзбекистонда чегара масаласи бўйича муҳокама қилган сўзлашувларни жамоатчиликка очиқлаш деб билдирди. Унинг айтишича, Кампиробод сув омбори қаерда эканини билмаган одамлар ҳам чегара масаласи бўйича «биларман» бўлиб кетди.
«Ҳозир ҳар бир одамнинг қўлида «сотка» бор, ҳаммаси «блогер» бўлиб кетишган. Турли фикрлар ҳар жойда айтилмасин деб ўзимиз келдик. Яқинда бири «шундай» ақлли бўлиб ёзди. Энди мени текширишга имконим бор биласизлар. Кейин уни текширтирсам у Нориндан бўлиб чиқди. Ўзи 2016 йили Қирғизистондан чиқиб кетибди», — деди Ташиев.
МХДҚнинг раиси чегара бўйича сўзлашувларда «ютган ёки ютқизган» томон бўлмайди деб билдирди.
«Кўпчилик оғзига кучи етмаган одамлар «Қирғизистон ютқазди», ёки «Ўзбекистон ютди» деган сўзларни ёзишяпти. Мен айтиб қўяй [!] чегара масаласи ҳал қилинаётганда бирорта давлат ютмайди ва ютқазмайди. Энди икки давлат ўртасида аниқланмаган ҳудудлар бўлмайди, фақатгина чегарадан ерлар бўлинади», — деди у.
Кампиробод сув омбори ҳақида
Ташиев Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги Кампиробод сув омборига сув тўлиқ тўлган вақтда унинг ҳажми 908 деган шкалага етишини билдирди. Ўзбекистон 1970 йилдан бери Қирғизистоннинг 5 737 гектар ерини эгаллаб олган. Унинг айтишича, ернинг 4 100 гектарини Ўзбекистонга қайтариб берган — улар Қадамжой туманидаги Кўкдала ва Гулпион қишлоқлари, Ахсидаги Нанай, Подишо-Ота ва Қоратепа участкалари, Олабуқа туманларидан Учқўрғон, Чуст қишлоқлари.
Махсус хизматнинг раҳбари маълум қилишича, қолган 1 300 гектар ер қайтарилган — Кампирободдаги Таша-Кор қишлоғи тўлиқ Қирғизистонга ўтди.
Ташиев Кампиробод сув омборининг платинаси Ўзбекистонга ўтганини таъкидлади. У бу қарорни тўғри деб ҳисоблайди. Сабаби сувнинг миқдори тушгандан кейин маҳаллий уйларни сув қопламаслигини айтди.
«Сувнинг горизонталини туширишнинг фойдаси бор. Сабаби сув тўлиб, одамларнинг уйигача чиқиб, чанглаб кетарди, энди бундай бўлмайди. Сувнинг миқдорини 900га туширдик. Яшовчилар ҳам кўчирилмай ўз ҳаётини давом эттираверади», — дейди махсус хизматнинг раҳбари.
Бундан ташқари, сув омборининг масаласи бўйича Ташиев бундан кейин муаммо бўлмайди деб ишонтирди. Бу сувдан маҳаллий аҳоли фойдалана олишини таъкидлади.
«Сувнинг боши Салом-Аликда. Келишув энди бундай бўлади, «сув омборига кирмайсан» деб балиқ туттирмай қийнашар эди. Энди бундай бўлмайди. Соҳилда яшаган аҳолига сувдан фойдаланишга рухсат бор, мол суғорса бўлади, балиқ тутиб, насос билан сув тортиб экин суғорса бўлади. Чегара ҳам тортилмайди», — деб тушунтирди у.
Шунингдек, Ташиев Ўзбекистонга платинанинг бошидан 50 гектар ер берилганини, унинг ўрнига Қирғизистон бошқа ҳудуддан ер олганини айтди.
«Очиқ айтганда платинанинг бошида бизга қарашли 50 гектар ер бор экан, ўша ерни сўрашди. Умумий 100 гектар ерни сўрашди, мен «майли» дебман, кейин мен билан борган мутахассислар айтиб қолишди «100 гектар берсак бўлмайди. У ерда бизни чегара заставалар бор» деб. Кейин 50 гектар бердик», — деди у.
Олабуқадаги Ўрта-тўқай сув омбори бўйича
МХДҚнинг раҳбари Жалолобод вилоятидаги Ўрта-тўқай сув омбори тўлиқ Ўзбекистонга ўтганини тасдиқлади. Бунинг ўрнига олдин талаш бўлган, аҳоли яшаган ерлар Қирғизистонга ўтганини билдирди. Икки томонлама сўзлашувлар натижасида Қирғизистон Ўрта-тўқайдаги сувнинг 5%дан фойдалана олишларига келишилди.
* Ташиев Бишкекда матбуот анжуманида Ўрта-тўқай сув омборининг 200 гектарга яқин ҳудуди бунгача Қирғизистонга ўтказилганини айтиб, қолган 600 гектарга яқин ер Ўзбекистонда қолганини айтган. Қирғиз томонга ўтган ерлар: Кўк-Серек қишлоғи 105 гектар ер бизга ёзилди. Олабуқа туманидаги Баястан ҳудудидан 212 гектар, Қорасувга қарашли Оқтош ҳудудида 100 гектар, Ункур тоғдан 35 гектар, Ункур тоғ, Кара-Белес участкасидан 25 гектар ер.
«Шундай қилиб талашиб-тортиши ўтириб умумий 13 000 гектар талаш ерни ўзимизга ёздирдик. Бизни қилган ишимиз шу. Қоралаётганлар учун, ёки улар ичи қоралик қилишяптими, айтиб қўяй биз Ўзбекистонга бир метр ер бермадик», — деб якунлади маҳсус хизматнинг бошчиси.
Тошкентда қабул қилинган протоколлар энди тегишли давлат хизматлари томонидан ишлаб чиқилиб, икки давлатнинг президентлари шартномани имзолашади. Уни парламент ратификация қилиши керак.
Ўрта-Тўқай сув омбори
Ўрта-тўқай (Косонсой) сув омборининг қурилиши 1941 йили бошланиб, урушдан кейин тугатилган. Сув омборининг қурилиши Ўзбек ССРнинг ва ўзбек халқининг маблағига қурилган. Унинг бюджети 71,1 млн рублни ташкил қилган.
Совет иттифоқи тарқалгандан кейин ҳам Ўзбекистон суғориш учун сув омборидан фойдаланиб келган. Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистондан объектдан фойдалангани учун ҳақ тўлаши кераклигини айтишганда Тошкент жавоб бермаган. Сув омбори Ўзбек ССРининг пулига қурилгани учун объектни уларнинг мулки деб ҳисоблаган.
Қирғиз ва ўзбек президентлари имзолаган 1992 йилдаги шартномага кўра, сув омбори Қирғизистон мулки бўлиши керак эди. Бироқ сув омбори 24 йилдан кейин, 2016 йилнинг баҳорида Ўзбекистон эксплуатациялаган бошқа объектлар билан бирга Қирғизистоннинг давлат мулкига ўтган. Сув омборидан қўшни давлат вақтинча фойдаланган.
2016 йилнинг баҳор ойларида Ўзбекистон Қирғизистондан сув омборини таъмирлаш учун унинг ҳудудига киришни сўраган. Қирғиз томон бу ишларни қирғиз мутахассислари қилиши кераклигини айтиб, киритмаган.
Шу сабаб 18 мартда Ўзбекистон қирғиз-ўзбек чегарасидаги баҳсли ҳудудга икки БТР ва икки КамАЗ русамидаги автомашиналарини қўйган. Қирғизистон ҳам жавоб тарзида ҳарбийлар билан икки БТРни чегарага қўйган.
Икки давлат чегарада турган ҳарбийларининг сонини 20дан 8гача қисқартириш бўйича шартнома тузгандан кейин қирғиз ва ўзбек томон 26 март куни тунда баҳсли ҳудуддан чиқиб кетишган.
Иккинчи жиддий вазият бир ойдан кейин бўлган. Келишмовчилик бир ой давом этган. Қирғиз милицияси 13 августда Олабуқадаги чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун Ўзбекистоннинг милиция ходимларини қўлга олган. Ўзбек томон эса 24 август куни ункур тоғдаги «Кербен» радиорелей станциясида ишлаган тўрт муҳандисни ушлаб кетган. Уларни 15 кундан кейин бўшатишган. Қирғизистон ҳукумати қўлга олинган милиция ходимларини қўлга олган куни тунда чиқарган.