Иссиқкўл вилоят суди 29 мартда 13 ёшли қизни зўрлашда гумон қилинаётган уч кишини айбдор деб топди. Бу ҳақда жабрланган қизнинг қариндоши Талант Байсейитов Kaktus.Media'га берган интервьюсида билдирди.
*Зўрлашда гумон қилинган уч кишининг иккиси оқлангани 2020 йилнинг декабрь ойида маълум бўлган. Ўша вақтда Тон туман судининг судьяси Сабир Соодонбековнинг қарори билан суд залидан икки гумондор бўшатилиб, учинчиси етти йилга кесилган.
Байсейитовнинг айтишича, қизнинг оиласи Тон туман судининг қароридан қаноатланмай, Иссиқкўл вилоят судига шикоят қилган.
«29 мартда суд коллегияси уч гумондорни айбдор деб топиб, иккисини 15 йилга, учинчиси 20 йилга ҳукм қилди», — деди Байсейитов.
Бу қизнинг қариндошлари айбланувчиларни умрбод озодликдан маҳрум қилишни талаб қилишганини айтди.
Зўрлаш иши ва оқлаш ҳукми
2020 йилнинг 2 декабрида Тон туман суди зўрлашни уюштиришда гумон қилинганларнинг иккисига нисбатан оқлаш ҳукмини чиқарган эди. Уч гумонланувчининг ичидан 45 ёшдаги кишига 7 йил 6 ой муддати берилган.
Байсейитов уч гумонланувчига нисбатан суд текшируви алоҳида бўлинганини билдирган. Судья «Зўрлаш» моддасини «Ўн олти ёшга тўлмаган одам билан жинсий алоқада бўлиш ва сексуал кўришдаги бошқа ҳаракатлар қилиш» моддасига квалификациялаган. Прокурор гумондорларга 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ҳукмини сўрашига қарамай, судья шундай қарор қабул қилган.
Бу воқеа ҳақида жабрланган қизнинг ота-онаси уни йўқолиб қолгани ҳақида маълумот бергандан кейин 2019 йилнинг ноябрь ойида маълум бўлган. Бедарак йўқолган 13 ёшли қизни бир неча кундан кейин 40 ёшли қўшнисиникидан топишган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг маълумоти бўйича, бу киши қизнинг ота-онаси Бишкекда бўлганидан ва қиз кўзи ожиз бобосининг қўлида тарбияланаётганидан фойдаланиб, қизни зўрлаган. Шундан сўнг қизни уч киши зўрлагани ва терговчи жабрланувчининг қариндошларидан аризани қабул қилмаётгани маълум бўлган