Жалолободда 43 ёшдаги аёлни зўрлашда гумон қилиниб Сузоқнинг турғуни қўлга олинди

240

Жалолобод шаҳрида 26 март куни 43 ёшли аёлни зўрлашда гумон қилиниб, Сузоқ туманининг яшовчиси қўлга олинди. Ўш вилоятининг Ўзган туманининг яшовчиси гувоҳ қатори сўроқ қилинмоқда.

Жалолобод ВИИБига шу куни соат 12:30 атрофида икки киши аёлнинг уйига бостириб кириб, бири уни зўрлангани ҳақида маълумот келиб тушган. Шунингдек тиғли номаълум жисм билан аёлнинг бошига уриб, тан жароҳати етказишгани хабар қилинган.

Жабрланувчи касалхонага мурожаат қилиб, биринчи ёрдам олгандан сўнг милицияга ариза ёзган.

Гумондор вақтинча сақлаш жойига киритилган. Унинг эҳтиёт чораси бугун 29 мартда қаралади.

Мазкур факт Жалолобод ШИИБида «Зўрлаш» моддаси билан рўйхатга олиниб, суд-тиббий ва суд биологик экспертизалар тайинланди.

2020 йилнинг апрель ойида мазкур вилоятнинг Қоракўл шаҳрида номаълум киши 57 ёшли аёлнинг уйига бостириб кириб, зўрлаган.

У жабрланувчига ўз ҳаракатини «Сенинг ўғлинг менинг қизимни мажбурлабди, мен сендан ўч оламан» деб тушунтирган. Воқеадан сўнг аёл милицияга ариза ёзиб, иш судга ўтказилган. Қоракўл шаҳар суди гумондорнинг жабрланувчига айтган сўзини «баҳона» деб таъкидлаган.

Бироқ суд текширув натижасида жабрланувчи аёл аризасини қайтиб олиб, у билан «ярашиб олганини» билдирган. Шу сабаб суд 12 майда айбланувчини жавобгарликдан бўшатиб, иш қисқарган.

Кўп ўтмай, жабрланувчи юристлар билан маслаҳатлашиб, ҳуқуқи бузилганини, зўрловчига нисбатан «енгил ҳукм» чиқиб қолганини тушунганини билдирган. Натижада унинг иши қайта қўриб чиқиладиган бўлди.