Коронавирусдан икки киши вафот этиб, 71 янги ҳолати қайд этилди

290

Республика штаби 29 мартда Қирғизистонда коронавируснинг 71 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида тўрт тиббиёт ходими бор.

Коронавирус Бишкек шаҳрида — 53, Чуй вилоятида — 11, Иссиқкўл вилоятида беш, Жалолобод ва Ўш шаҳарларида бир кишида аниқланди.

Шунингдек, бир суткада COVID-19дан 53 бемор соғайди. Касалликдан Бишкек шаҳрида — 31, Ўш вилоятида саккиз, Чуй вилоятида етти, Жалолобод вилоятида беш ва Ўш икки бекор соғайди.

Бундан ташқари, Бишкек шаҳрида коронавирус юқтирган икки бемор вафот этди.

Қирғизистонда умумий COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 88 163га етди. Уларнинг орасидан 84 653 бемор соғайиб, 1 497 киши вафот этди.

Бугунги кунда касалликдан 550 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасидан 23 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек, 515 киши уй шароитида даволанмоқда.