Қорасув туманидаги Андижон қишлоғининг Ленин кўчасида жойлашган мадрасада ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФҲВнинг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, ёнғин 27-мартда кечки соат 22:00лар атрофида бошланган. Ёнғинни ўчиришга ФҲМдан умумий тўрт бўлим жалб қилиниб, соат 23:07да чекловга олинган. Соат 00:02да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида мадрасанинг икки қаватли ўқув корпусининг штаби ва 156 квадрат метр томи тўлиқ куйиб кетган. Жабрланганлар йўқ.
3-март куни мазкур туманнинг Маданият қишлоғидаги №42 мактабда ёнғин чиққан. Натижада мактабнинг 262 квадрат метр томи ва 212 кв метр ички безаклари куйиб кетган — бу икки синф ва коридор бўлган.
Мактаб директори Нуржамал Раманова ёнғинда ҳеч ким жабрланмаганини айтиб, бироқ ўт ўчириш хизмати 27 дақиқа кеч келганини билдирган эди.
«Ёнган синфларни 1-апрелгача таъмирлашга ҳаракат қиляпмиз. Синфларни сақлаб қолар эдик. Ўт ўчириш хизмати 27 дақиқа кеч келди. Бунинг устига уч машинанинг иккиси тўлиқ сув билан келмаган кўринади. Улар бориб сув тўлдириб келгунча, ўт иккинчи синфга ҳам ўтиб кетди», — деган у.