Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазири Алимкадир Бейшеналиев 29-мартда Қирғизистонда COVID-19га қарши вакцинани биринчилардан бўлиб олди. Вазирга Хитойнинг SinoPharm вакцинаси қилинди.
Бунга қадар вазир ундан сўнг ўринбосарлари эмланишини айтган.
29-мартда Қирғизистонда COVID-19га қарши эмлашнинг биринчи босқичи бошланди. Биринчи босқичда аҳолига Хитойнинг SinoPharm вакцинаси қилина бошлади. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлкага 150 минг доза бепул келганини билдирган. Вакцинанинг бу қисми 75 минг кишига етиши керак, сабаби мазкур препарат оралиғи 25-28 кунда икки марта қилиниши шарт.
Бундан ташқари, Бейшеналиев Қирғизистонга ёзгача Россиянинг «Спутник V» вакцинасидан 500 минг доза келишини айтди.
Ўлкада эмлаш уч босқичда ўтиб, биринчи босқичи Бишкек, Ўш ва Чуй вилоятида бошланади.
Биринчи эбосқичда тиббиёт, билим бериш, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва куч органи ходимларини эмлаш режалаштирилмоқда. Иккинчи босқичда вакцина сурункали касаллиги бор одамларга, аҳолининг кам таъминланган қуйи қатламларига, бундан ташқари 60 ёшдан катта одамларга қилинади. фуқароларнинг қолган қисмини эмлаш учинчи босқичда олиб борилади.