МХДҚ: Давлат мулки фондининг раҳбарлиги мамлакатга 100 млн сом зарар етказган

274

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Давлат мулкни бошқариш фондининг раҳбарияти бюджетга 100 млн сомдан ортиқ зиён келтирганини аниқлади. Бу ҳақда МХДҚ 27-мартда маълум қилди.

Маҳсус хизматнинг маълумотига кўра, фонднинг хизмат ходимлари давлат мулкларини узоқ муддатга ижарага беришда фойдасиз шартномалар тузган.

Бу факт бўйича «Лавозимни суистеъмол қилиш» ва «Билиб туриб фойдасиз шартнома тузиш» моддалари билан судгача текширув ишлари очилди.

«Ҳозирда давлатга келтирилган зарарни ўрнини тўлдириш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда», — деб билдиришти МХДҚдан.

15-февралда Молия полицияси давлат мулк фондига қарашли «Мулк» ишхонасининг ходимларини Бишкекдаги «Караван» савдо марказидаги ўринларни «ўз одамларига» арзон нархда берганини аниқлаган. Шунингдек, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари «Мулк»нинг раҳбарияти савдо марказларида 2017-йилдан бери электрон ким ошди савдоси ўтказмай, «йўқ одамларга» ойлик тўлаб юрганини ҳам билдирган.

Молия полицияси ҳаракатлар натижасида бюджетга 367 млн сомдан ортиқ зиён келтирганини билдирган.