Исхак Масалиев МХДҚга «Белизгейт» иши бўйича сўроқ берганини айтди

263
Исхак Масалиев

Собиқ депутат Исхак Масалиев МХДҚга қайси иш бўйича сўроққа чақирилганини журналистларга маълум қилди. Сиёсатчининг айтишича, у 2016-йили бўлган «Белизгейт» можароси бўйича гувоҳ қатори сўроқ бериб чиқди.

«2016-йили Абдил Сегизбаев Белиздаги офшорлар ҳақидаги ҳужжатларни эълон қилиб, мени ўша вақтдаги касбдошларим Ўмурбек Текебаев, Алмамбет Шикмаматов ва Аида Салянова унга алоқаси борлигини айтган. Мен ўша вақтда очиқ турда ҳужжатлар шубҳали ва аниқ эмас деган депутатларнинг бири бўлганман», — деган фикрни «24.kg» нашрига билдирган.

Бу вақтгача «Белизгейт» иши бўйича журналист Канат Каниметов гувоҳ қатори сўроққа чақирилган. Каниметов 2016-йили КТРКда журналист бўлиб, бу можарони ёритиб келган.

«Белизгейт» бу нима?

2016-йили кузда Алмазбек Атамбаев давлат конституциясига тузатишлар киритишни таклиф қилган. Бу қарорни «Ата-Мекен» фракциясининг депутатлари Ўмурбек Текебаев, Аида Салянова ва Алмамбет Шикмаматов танқид қилишган.

Улар президентнинг номига айтилган танқидлардан кейин ўша ватқдаги МХДҚнинг раҳбари бўлган Сегизбаев Текебаев, Салянова ва Шикмаматов «Мегаком» алоқа операторининг акцияларига эгалик қилган деб билдирган.

Сегизбаев далил қатори Белиз давлатидан олиб келинган ҳужжатларни кўрсатган.

Депутатлар ҳужжатларни «жуда қўпол қалбакилаштириш» деб аташиб, Сегизбаевни судга беришган, бироқ мағлуб бўлишган. Сегизбаевнинг ўрнига МХДҚнинг раҳбарлигига Идрис Кадиркулов келган кейин Белиздаги ҳужжатлар махсус хизматга келмагани маълум бўлган.

2021-йили президентлик сайловида Садир Жапаров ғолиб бўлгандан кейин Сегизбаев «Белизгейт» иши бўйича қўлга олинган. Сайлов вақтида у ҳам президентликка номзод бўлиб, рақиби Жапаровни кескин танқид қилган. Сегизбаевга нисбатан умумий олти жиноий иш қўзғалган.

МХДҚнинг собиқ раҳбари Абдил Сегизбаев 25-январда «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддаси бўйича Алмамбет Шикмаматов ва «бошқа одамларнинг» мурожаати асосида қўлга олинган Сегизбаевнинг адвокати «Белизгейт» бўйича барча ҳужжатларни Атамбаев президент бўлган вақтда ўтказиб берганини айтмоқда. Бироқ аксинча, 2016-йили Сегизбаев ҳужжатларни топиб, президентга ўтказиб берган деб айтилган.

Сегизбаевнинг адвокатининг айтишича, у «генерал ва МХДҚнинг раҳбари қатори ўзининг бошлиғи ва қўмондонининг буйруғини бажармай қўймайди», шу сабаб «хизмат манфаатларига қарши ҳеч нарса қилмаган».