Қонунларни инвентаризациялаш бўйича эксперт гуруҳи тузилди. У нима иш қилади?

268
Қонунларни инвентаризациялаш бўйича экспертлар гуруҳнинг аъзолари, сурат: Юстиция вазирлигининг матбуот хизмати

Премьер-министр Улукбек Марипов 10 мартда қонунларни инвентаризация қилиш бўйича муассасалар аро экспертлар гуруҳини тузиш ҳақидаги буйруқни имзолади. Экспертлар гуруҳи президент Садир Жапаровнинг фармони билан тузилган, давлат раҳбари фармонга 8 февралда қўл қўйган.

Экспертлар гуруҳи нима иш қилади?

У ҳуқуқий тармоқлари бўйича Қирғизистоннинг қабул қилган концепцияларини, стратегияларини, дастурлари ва қонунларини Конституцияга мос келишини инвентаризация қилади.

Шу билан бирга экспертлар гуруҳи уларнинг «ижтимоий адолатлилиги, мақсадга мувофиқлиги ва самаралилиги, ҳуқуқдаги ички қарама-қаршиликлар ва бўлиқларни бартараф қилиш принципларига мос келишини» текширади.

*Премьер-министр қўл қўйган буйруқда экспертлар гуруҳи қанча вақт ишлаши айтилган эмас. Бироқ президентнинг фармонида муассасалар аро гуруҳ 2021 йилнинг 31 декабригача ишлаши кўрсатилган. Аниқроғи, мазкур гуруҳ ишини 11 апрелда бўладиган референдум натижасига қарамай давом эттиради.

Экспертлар гуруҳи ишини охирида ҳукумат аппаратига аниқланган номуносибликларни бартараф қилишга йўналтирилган таклифларни бериши керак.

Бундан ташқари, муассасалар аро экспертлар гуруҳи уч ойлик муддатда президент аппаратига агар қонунлар Конституцияга мос келмаса уларнинг ҳаммасини фойдаланишни тўхтатувчи қонун лойиҳасини киритади. Экспертлар гуруҳи конституциявий қонунларни, кодексларни ва халқаро шартномаларни ратификациялаш ҳақидаги қонунларига аралашмайди.

Шундан кейин ўлка қонунларини нима қилишади?

Кейин гуруҳ олти ойи ичида талабга жавоб берган ва ҳуқуқий бўшлиқлари бўлмаган янги қонунларни қабул қилиш ва киритиш ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқиши керак. Шунингдек, экспертлар гуруҳи давлат органларининг фикрини ҳам инобатга олиши керак.

Экспертлар гуруҳи кейинги қадами билан «Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақидаги» қонун лойиҳасини ишлаб чиқади. Янги лойиҳада қонунлар ва уларнинг асосида қабул қилинган меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлардан фойдаланишни тўхтатишни соддалаштирилган механизми ёзилади.

Фармон бажарилишини назорат қилиш президент аппаратининг ҳуқуқий томондан таъминлаш бўлими зиммасига ортилади.

*Контекст: 11 апрелда ўлкада маҳаллий кенгашларга сайловлар, шунингдек 2020 йилнинг 4 октябридаги парламент сайловидан кейин бошланган сиёсий инқирознинг натижасида Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум бўлади.

10 январда бўлиб ўтган референдумда сайловчилар президентлик бошқарув формасини танлашган. Агар 11 апрелда сайловчилар давлатнинг асосий қонунини ўзгартириш учун овоз беришса, унда қонунларнинг кўп қисмини янги Конституцияга мослашга тўғри келади.