Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг етакчилигига Гулназ Исаева тайинланди

322

Гулназ Исаева Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг етакчиси бўлиб тайинланди. Тегишли буйруққа давлат раҳбари Садир Жапаров қўл қўйди.

Исаева Дин ишлари бўйича давлат комиссияни бошқаргунча мазкур муассасада аналитика бўлимининг раҳбари бўлиб ишлаган. IWPR (Уруш ва Тинчликни ёритиш институти) лойиҳаси асосида Дин ходимлари учун медиа саводлилик ва зўравонлик экстремизимга қарши туриш бўйича тренингларда маслаҳатчи қатори қатнашган.

Дин ишлари бўйича давлат комиссиясидаги можаро

Октябрь воқеаларидан кейин ҳукуматга келган Садир Жапаров 2020 йилнинг 13 ноябрида ўзининг собиқ адвокати Акин Токталиевни Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг раҳбари қилиб тайинлаган. Токтолиевни бу хизматга келиши давлат комиссияси ходимларининг норозилигига сабаб бўлган.

Кўп ўтмай Токталиев бу хизматдан бўшатилган. Кейин ўрнига Медер Карабаев тайинланган. Карабаев олдин ИИВнинг экстремизмга ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш хизматининг тенг ҳуқуқли ходими бўлиб ишлаган.

Токталиев олдин «Қирғизистон халқининг ор-номуси ва обрўсини ҳимоя қилиш қўмитаси»ни бошқарган ва ҳуқуқ ҳимоячиси, юрист қатори танилган.