Собиқ депутат Жолдошова: «ГЭСни Ўзбекистон билан бирга қурсак сувнинг ўзини олдириб юборамиз»

335
Собиқ депутат Жилдиз Жолдошова

Собиқ депутат Жилдиз Жолдошова «Камбар-Ата-1» ГЭСини Ўзбекистон билан биргаликда қурмасликка чақирди. Сабаби бу вазиятда Қирғизистон сувни олдириб юбориши мумкин деб ҳисоблайди.

Жолдошова бу маълумотни 24-мартда Бишкекда бўлиб ўтган «Ўлкадаги сиёсий вазият» номли йиғинда айтди.

«Мен айтмоқчиманки, агар Ўзбекистон билан бирга қурсак, сувнинг бошини эмас, сувнинг ўзини олдириб юборамиз. Шу вақтгача бирорта президент стратегик обьектларга тегмаган», — деб таъкидлади депутат.

Жолдошова Қирғизистон қўшни давлатга сувни сотиши керак деб ҳисоблайди. Сабаби Ўзбекистон Қирғизистонга табиий бойликларини сотмоқда деб таъкидлади.

«Турдакун Усубалиев “олтинни олдирсанг олдир, бироқ сувни олдирмаган” деган васиятини ҳам айтиб ўтган. Садир Нуркожоевичдан илтимос қилар эдим, агар сўзлашувлар бўлган бўлса, унда Сўх масаласи ва ГЭСга тегманг. Оқсоқоллар билан маслаҳатлашмай туриб [...] масалани ҳал қилманг. Бу халқнинг ва Қирғизистоннинг бойлиги. Мен сизга буни опангиз қатори, тарафдорингиз қатори, ҳамкасбингиз қатори айтяпман» — деди Жолдошова.

«Камбар-Ата-1» ГЭСини қуриш бўйича келишув

Қирғизистон билан Ўзбекистон Норин дарёсидаги «Камабар-Ата-1» ГЭСини биргаликда қуриш қарорини қабул қилган. Бу шартномага Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг қўшни давлатга бўлган сафари давомида эришилган.

Жапаров «Азаттык»қа берган интервьюсида иш бошланганини, лойиҳани уч йилда битириш режалаштирилаётганини билдирган.

«Тўлиқ амалга ошади. 30 йилдан бери қуролмаймиз. Буюрса уч йилда қуриб битирамиз», — деган Садир Жапаров.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам шу мавзуга мурожаат қилиб, «сув ва энергетикадан фойдаланиш тармоғида биргаликда ҳамкорликка тайёрлиги» тасдиқланганини билдирган.

«Бизнинг компаниялар Қирғизистондаги гидроэнергетика объектларини қуриш ва ишлатиш бўйича лойиҳаларни биргаликда ишлаб чиқишмоқда. Бу жуда муҳим ва йирик лойиҳалар бўлади. Биз бу ҳақда меморандумга эмас, биринчи марта келишувга эришдик. Бу бизнинг шартномаларни реал далили бўлиб саналади. Энди биз бу ишлар бўйича халқ олдида ҳисоб бериб турамиз», — деган у.

Жапаровнинг 11-12 мартда Ўзбекистонга бўлган давлат ташрифи давомида 22 ҳужжатга қўл қўйилган, ҳужжатнинг иккиси энергетика тармоғига тегишли: икки давлатнинг Энергетика вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик бўйича келишув ва Қирғизистоннинг энергетика ва енгил саноат вазири, Ўзбекистоннинг сув хўжалиги вазири ва Ўзбекистоннинг энергетика вазирининг электр энергиясини бир-бирига бериш бўйича протокол.