Ташиев Тошкентда чегарани аниқлаш бўйича сўзлашувларга қатнашмоқда

292

Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳрида 24-мартда қирғиз-ўзбек чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳукумат делегацияларининг музокараси бошланди.

Йиғинга МХДҚнинг раҳбари Камчибек Ташиев ва Ўзбекистоннинг бош вазири Абдулла Арипов қатнашмоқда. Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, музокарада чегаранинг қолган қисмини аниқлаш масаласи муҳокама қилинади.

Ташиев Ўзбекистонга ҳукумат делегациясини олиб 22-мартда кетган. У Тошкентда чегара масалалари бўйича 24-25-март кунлари бўлади.

12 мартда президент Садир Жапаров иш сафари билан Ўзбекистонга борган. Унда у «чегара масаласи уч ой ичида ҳал қилинади» деб билдирган эди.

Қирғиз-ўзбек чегарасининг узунлиги 1 314 километрни ташкил қилади — унинг 1 170си аниқланган бўлиб ҳисобланади. 976 километр қирғиз-тожик чегарасининг 519да делимитация вадемаркация ишлари тугатилган ва қолган қисми аниқланмаган.

Чегаранинг баҳсли ҳудудларида сув, ер ресурсларидан фойдаланиш, чегарадан ноқонуний ўтишга боғлиқ можаролар сабаб чегарадош қишлоқларда келишмовчиликлар тез-тез содир бўлади.

Муаллиф: Латифа Эмилбек қизи