Қорасув: Қишлоқ ҳукумати етакчиси мактаб биносини 27 минг сомга сотиб юборди, бундан турғунлар норози

252

Қорасув туманига қарашли Ўзғур қишлоқ ҳукуматининг раҳбари Зулпукар Мазаев қаровсиз қолган мактаб биносини 27 минг сомга ким ошди савдоси орқали сотиб юборди. Бундан яшовчилар норози бўлишмоқда.

Улар эски мактабнинг ўрнига қишлоқ ёшлари спорт зал қуришни режалаштиришаётганини айтишди. Маҳаллийларнинг айтишича, бинони ери билан бирга қишлоқ ҳукумати раҳбарининг қайнакаси сотиб олган.

«Шунингдек [қишлоқ ҳукумати раҳбари] ёшлар болалар учун спорт зал қуришга пул йиғаётганини биларди. Улар қишлоқ ҳукуматига мурожаат қилиб, «эски бинони бузиб, унинг ўрнига спорт зал қурайлик» деб бир неча марта айтишган», — дейишади маҳаллий турғунлар.

Қишлоқ яшовчилари бино арзон нархда сотилганини таъкидлашди. Уларнинг айтишича, мактаб қалин ғиштлардан қурилиб, унинг нархи 400 минг сомни ташкил қилади.

Яшовчилар бино ким ошди савдосига қўйилганидан бехабар эканликларини айтиб, «танловга қатнашардик» дейишди.

«Мактаб сотилиб кетганини яқинда билдик. Билсак, газетага эълон берган экан. Бироқ ҳозирги кунда ким газета ўқийди? Қишлоқ раҳбари атайлаб ҳеч кимга ким ошди савдоси ҳақида айтмаган. Ёшларни 27 минг сомга бу бинони сотиб олишга кучи етарди. Биз 100 минг сом беришга тайёр эдик», — деди улар.

Маҳаллийлар ҳозирда аукцион бекор қилинишини ва мактабнинг ўрнига спорт зал қурилишини талаб қилишмоқда.

Ўзғур қишлоқ ҳукуматининг раҳбари «Клооп»га Зулпукар Мазаев мактаб биносини болалар боғчаси қуриш учун сотганини билдирди. Қолаверса қишлоқ яшовчилари спорт зал қуриш бўйича мурожаат қилмаган деди.

«Бола боғча қуриш учун ерни бўшатиш керак бўлди. Шу сабаб қаровсиз қолган мактаб биносини аукционга қўйдим. Унга икки киши қатнашиб, бири бинони сотиб олди. Қишлоқ яшовчилари бинони бузаётганда келиб, спорт зал қуришни таклиф қилишди», — деди у.

Бундан ташқари, Мазаев бинони «қайнакасига сотган» деган маълумотни рад этди.

Муаллиф: Нурпейил Ашур қизи