Бишкекда Наврўзга бағишланган байрам тадбирлари ўтказилмайди — мэрия

254

Бишкекда бу йил Наврўз байрамига бағишланган тадбирлар ўтказилмайди. Бу қарор фуқаролар орасида коронавирус юқтирганларнинг сони кундан-кунга ортаётгани сабаб қабул қилинди.

«COVID-19 коронавирус инфекцияси сабаб касаллик тарқалишига йўл қўймаслик мақсадида Бишкек шаҳар мериясига қарашли эпидемияга ва эпизоотияга қарши тезкор комиссия Бишкек шаҳрида ҳудудида «Наврўз» байрамига бағишланган оммавий тадбирларни ўтказишдан бош тортиш қарорини чиқарди», — деб мерия хабар қилди.

18 мартга кўра берилган расмий маълумот бўйича Қирғизистонда коронавирус юқтирганларнинг бири ҳолати аниқлангандан бир ўтиб, касалликка чалинганлар сони 87 143га етди. Ўтган суткада беморлар қаторига яна 98 киши қўшилди.

Қирғизистон вакцинацияга тайёргарлик кўрмоқда — соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, мартнинг охирида ёки апрелнинг бошида фуқароларни эмлаш ишлари бошланади. Қирғизистонга вакцинанинг бир неча тури, рус ва хитой вакциналари ҳам келади.