Қирғизистонда охирги суткада коронавируснинг 98 янги ҳолати аниқланди, вафот этганлар йўқ

312

Республика штабининг хабар беришича, 18 март ҳолатига кўра Қирғизистонда COVID-19 инфекциясининг 98  янги ҳолати аниқланган.

  • Бишкек - 49;
  • Ўш - 1;
  • Чуй вилояти - 36;
  • Ўш вилояти - 4;
  • Норин вилояти - 2;
  • Иссиқкўл вилояти - 6.

Жами бўлиб, пандемия даврида республикада 87143 коронавирус инфекцияси аниқланди.

Мамлакатда охирги суткада коравирус қтирган беморлар орасида янги ўлим қайд этилмаганлигини айтди. Пандемия бошлангандан бери умумий 1485 нафар бемор коронавирусдан вафот этди.

Шунингдек, охирги суткада 51 нафар бемор касалхоналардан чиқарилди. Пандемия давомида бутун мамлакат бўйлаб 84 031 нафар бемор коронавирусдан тузалиб, касалхонадан чиқарилди.

Охирги сутка ичида тиббий ходимлар орасида юқтиришнинг янги ҳолатлари қайд этилмаган. Пандемия давомида шифокорлар орасида юқтиришнинг 4208 ҳолати аниқланиб, уларнинг 4195 нафари тузалди.