Қайрилманлар ҳуқуқини бузган ДРХнинг ходимларига чора кўриш талаб қилинди

286

Ҳақиқатчи Токон Мамитов икки қайрилманнинг ҳуқуқлари бузилгани учун ДРХ етакчиси Акин Мамбеталиевга эътибор қаратиш актини йўллади.

Бу ҳақда Ҳақиқатчи институти билдирди. Ҳақиқатчи қайрилманларнинг ҳуқуқларини бузилишига йўл қўйган давлат рўйхатга олиш хизматининг ходимларига тегишли чора кўришни талаб қилди. Мамитов шунингдек қайрилманларнинг мақомини узайтириб, уларнинг фуқаролик олиш учун ҳуқуқларини қайта тиклашни сўради.

Нима бўлган эди?

Ҳақиқатчи институти билдиришича, уларга Ш. Б. ва Н. А. исмли эр-хотинлар — 2016 йили тарихий ватанидан доимий яшаш учун келган ХХРнинг фуқаролари — этник қирғизлар — мурожаат қилишган. Бир йилдан кейин улар қайрилман мақомини олиб, кейин 2020 йилнинг 30 майигача узайтирилган.

Ҳақиқатчи институти ДРХ ходимлари ўз вазифаларини тўлиқ бажармагани сабаб қайрилманларнинг қирғиз паспортини олиш ҳуқуқи бузилган деб таъкидлайди.

2019 йилнинг ноябрь ойида Ш.Б. Ўш вилоятининг Қорасув туманининг фуқаролик ҳолатларини рўйхатга олиш, аҳолини паспортлаштириш ва рўйхатга олиш бўлимига Қирғизистоннинг фуқаролигини олиш учун мурожаат қилган. Унинг ҳужжатлари 2019 йилнинг 22 ноябрида Давлат рўйхатга олиш хизматининг аҳолини ва фуқаровий ҳолат актларини рўйхатга олиш департаментига юборилган.

Унинг аёли Н. А. Ўш шаҳар ФҲДЁнинг паспорт бериш ва рўйхатга олиш бўлимига мурожаат қилиб, унинг ҳужжатлари қабул қилинганини тасдиқлаган.

«9 ой ўтгандан кейин ДРХнинг аҳоли ва фуқаролик ҳолатларини рўйхатга олиш департаменти Ш.Б. ҳужжатларини қайта янгилашга Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги бўлимига юборган. Н.А. ҳам Ўшда ҳужжатларини янгилаш зарурлиги ҳақида 2020 йилнинг август ойида билдирув олган» — деб ҳақиқатчи институтидан билдиришди.

Институтдан фуқаролик олишга ҳужжат топширганда эр-хотиннинг барча ҳужжатлари тўлиқ ва тўғри бўлганини таъкидлашди.

«Ўша вақтда юқорида номи айтилган қайрилманларнинг фуқаролик паспортларининг муддати ўтгани сабаб Қирғизистон фуқаролигига қайта топшира олмаяпти. Уларнинг мурожаати бўйича Бишкек шаҳридаги Хитой халқ республикасининг элчилиги уларнинг паспортларини янгилаб беришдан бош тортган», — дейди ҳақиқатчи институти.

Қонунда қандай ёзилган?

«Қирғиз Республикасининг фуқаролиги ҳақидаги» қонунинг 14-моддаси 2-бандига кўра, Қирғизистон фуқаролигини қуйидагилар олади:

Чет давлатнинг фуқаролиги бор ёки фуқаролиги йўқ, этник бўлиб саналган одамлар;

Қирғизистоннинг собиқ фуқаролари Қирғизистонга доимий яшаш учун қайтиб келганда;

Қирғизистон фуқароси билан оила қурган, Қирғизистонга доимий яшаш учун келган аёл жинсидаги чет мамлакатнинг фуқаролари ва фуқаролиги йўқ одамлар.

Уларнинг ҳаммаси Қирғизистон фуқаролигига қонунда белгиланган муддатларда Қирғизистон ҳудудида яшаб туриш муддати ҳақида шартлар қўйилмасдан қабул қилинади.

Уларни қирғиз фуқаролигига қабул қилиш уларни бошқа давлатнинг фуқаролигидан бош тортишини кўрсатиш билан бошқа мамлакатнинг фуқаролигидан чиқмасдан Қирғизистон фуқаролигига қабул қилиш ҳақида ёзма равишдаги мурожаатлари асосида амалга оширилади.

Ички ишлар органлари ва дипломатик вакилликлар ёки консуллик муассасалари томонидан фуқаролик бўйича аризаларни кўриб чиқишни умумий муддати умумий тартибда 90 кундан ва соддалаштирилган тартибда 30 кундан ошмаслиги керак.

Қайрилман мақоми

Қайрилман — Қирғизистон фуқаролигини олгунча, вақтинчалик ҳуқуқий мақом. Бу мақомга эга бўлганлар кўпинча ижтимоий сифатдаги қирғиз фуқаролигининг айрим ҳуқуқ ва мажбуриятларига эга бўлишади.

Қайрилман гувоҳномасининг яроқлилик муддати бир йилни ташкил қилиб, уни икки йилдан ортиқ муддатга узайтириб бўлмайди. Бу вақт ичида қайрилманлар қирғиз фуқаролигини олиши керак.

Агар қайрилман берилган вақт ичида қирғиз фуқаролигини олмаса, унда қайрилман гувоҳномасининг яроқлилик муддати битгандан кейин у юридик томондан фуқаролиги йўқ киши бўлиб қолади.

Қайрилман мақомини тарихий ватанига доимий яшаш учун қайтиб келган этник қирғизлар олишади.

«Қирғиз Республикасига кўчиб келувчи этник қирғизларга берилувчи давлат кафолатлари ҳақидаги» қонун 2007 йили қабул қилинган. «Кайрилман» атамаси қонуний 2010 йили тасдиқланиб, тегишли гувоҳнома берила бошлаган.

2016 йилнинг 30 сентябрида Қирғизистонга кўчиб келувчи этник қирғизларга кўмак кўрсатиш бўйича 2017-2022 йилларга «Кайрилман» ҳукумат дастури қабул қилинган, унда 90 йиллардан бугунги кунгача қирғиз фуқаролигини 43 мингдан ортиқ этник қирғиз олган деб айтилади.

2016 йилнинг 12 августида ДРХнинг раиси Алмазбек Асанбаев Қирғизистонга 75 минг этник қирғиз кўчиб келганини, уларнинг орасидан 50 одам қайрилман мақомига эга бўлганини маълум қилган. Улардан 34 минги қирғиз фуқаролигини олган, 25 минг киши муассасага бирорта ҳужжат сўраб мурожаат қилмаган.