Республика иммунопрофилактика марказининг директори Гулнара Ишенаписова 18 мартдаги матбуот анжуманида Қирғизистонга Хитойнинг Sinopharm вакцинасидан 150 минг дозаси келишини билдирди. Хитой вакцинаси 75 минг кишига мўлжалланган.
«19 мартда Хитойдан яна 150 минг доза [олиб келинади] деган шартнома бўлди. Хитойнинг вакцинасини гуманитар ёрдам қатори кутяпмиз. [...] Биз айтиб ўтишимиз керак — бу самарали (вируси ўлдирилган — редакция) вакцина. У +2... +8 даражада сақланади», — деди Ишенаписова.
Ишенаписова Sinopharm вакцинаси март ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўйхатга олиниши кутилаётганини қўшимча қилди.
Республика иммунопрофилактика маркази директорининг айтишича, эмлаш жараёни олдин Бишкек, Ўш ва Қант шаҳарларида, Чуй вилоятининг Иссиқота тумани ва Сокулуқ қишлоғида бошланишини билдирди. Вакцинани биринчилардан бўлиб тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, қариялар ва сурункали касаллиги бор одамлар олишади.
Pfizer, AstraZeneca ва Sputnik V
Йил бошида Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожлантириш вазирлиги Pfizer вакцинасининг 1 млн 200 минг дозасидан бош тортган. Бу вакцина COVAX глобал альянси асосида бепул таклиф қилинган, бироқ уни сақловчи музлаткичлар йўқ бўлгани сабаб вакцина келмаган.
* Pfizer вакцинаси -70⁰ ҳароратда сақланиши керак. Текширувлар натижасида унинг таъсири 95% ташкил қилади, 65 ёшдан катта одамларда — 94%дан юқори.
Февралнинг бошида ўлкада оксфорднинг AstraZeneca вакцинасининг 504 минг дозаси келиши маълум бўлган. ССВ бу вакцина билан қирғизистонликларнинг 20% эмланишини билдирган. Бундан ташқари, ҳукумат Россиядан «Спутник V» вакцинасининг 500 минг дозасини сотиб олиш бўйича музокараларни бошлаган.
Кўп ўтмай AstraZeneca вакцинаcидан фойдаланишни Дания, Норвегия, Исландия, Болгария ва Тайланд вақтинча бош тортган. Бу мамлакатларда вакцина олган одамларда тромб [қон томирларида уюлган қон] бўлиш хавфи сабаб бўлган.
Европанинг дори-дармон воситалари агентлиги (EMA) AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш тромб пайдо бўлиш хавфини юзага келтириб, эмлашни давом эттириб бўлмайди деб эълон қилган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳам коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни таклиф қилган, чунки эмланганларнинг ўлими вакцинага боғлиқ экани исботланган эмас.
Шунга қарамай, Қирғизистон ҳукумати AstraZenecaни олиб келиш ишларини вақтинча тўхтатиб, вакцина ҳақида тўлиқ маълумот сўрашган.