Коронавируснинг 55 янги ҳолати қайд этилиб, 56 бемор шифо топди

282

Республика штаби 17-мартда ўлкада коронавируснинг 55 янги ҳолати аниқланганини маълум қилди.

Коронавирус энг кўп Бишкек шаҳрида рўйхатга олинди — 30. Шунингдек, Чуй вилоятида — 13, Иссиқкўл вилоятида беш, Норин вилоятида тўрт, Ўш шаҳрида икки ва Ўш вилоятида бир кишида аниқланди.

Шунингдек бир суткада COVID-19дан 56 бемор соғайди. Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 26, Чуй вилоятида — 15, Иссиқкўлда — 12, Норин вилоятида икки ва Ўш вилоятида бир бемор соғайди.

Бундан ташқари, касалликдан Чуй вилоятида бир бемор вафот этди.

Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганларнинг умумий сони 87 045га етди. Уларнинг орасидан 83 980 бемор соғайиб, 1 485 киши ўлди.

Бугунги кунда касаллик 333 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасидан 18 киши ўта оғир аҳволда. 307 киши эса уй шароитида даволанмоқда.