Президент қарз тўланмаса Хитойнинг қарамоғига қайси объектлар ўтиб кетишини айтди

393

Президент Садир Жапаров «Азаттык» радиосига берган интервьюсида Қирғизистонни Хитойдан бўлган давлат қарзи ҳақида гапирди.

Жапаров икки давлат ўртасидаги шартномага кўра, агар Қирғизистон Хитойнинг «Эксимбанк»га қарзини тўлаб бермаса, унда Хитой йирик инфраструктура лойиҳасини бошқара бошлашини тушунтирди. Улар — Бишкек ИЭМи, «Шимол-Жануб» муқобил йўли ва «Датка-Кемин» электр линиялари.

Давлат раҳбари Хитойни бошқарувига бошқа объектлар ҳам ўтиб кетиши мумкинлигини айтиб, бироқ қайси объектлар экани аниқ таъкидланган эмас.

«Масалан, ТЭС, «Шимол—Жануб» йўли, «Датка-Кемин» […] Шуларга олганмиз [насияларни] буни ҳаммасини. Агар вақтида тўлай олмасак, унда бошқарув ўша томонга [Хитой томонга] ўтиб кетади деб имзоланган. Булар етмаса бошқасини олишга ҳам ҳақлари бор. Бироқ биз вақти-вақти билан тўлаяпмиз», — деди президент.

Жапаров Қирғизистон 2020 йилнинг 31 декабригача 30 млн доллар тўлашга мажбурлигини ва моддий манбаларни топиб, бу шартларни бажарганини қўшимча қилган. Қайси манбалар ҳақида сўз бўлганини давлат раҳбари очиқлаган эмас.

Қирғизистон ва Хитойдан насия олиш учун лойиҳалари

«Датка-Кемин» электр линияларини қурилиши 2015 йили тугаган. Мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Қирғизистон Хитойнинг «Эксимбанк» банкидан йилига икки фоизлик устама билан 20 йиллик муддатга 390 млн доллар қарз олган. Қирғизистон билан «Эксимбанк» бу кредит шартномасига 2012 йил имзо қўйган.

Қирғизистон пойтахтдаги ИЭМни янгилаш учун ҳам насия олган. Унда Хитой Қирғизистонга 386 млн доллар ажратган.

Шартномага кўра, натижада Қирғизистон устама фоиз билан ҳисоблаганда умумий 500 млн доллар насияни тўлаши керак. Модернизацияни хитойлик TBEA компанияси амалга оширган. Лойиҳа учун субпудратчиларни ёллаш ва ускуналарни сотиб олиш ишларини ҳам TBEA ўз зиммасига олган.

Бишкек ИЭМни янгилаш ҳақидаги шартнома 2013 йили тузилган. Лойиҳанинг ўзи 2017 йили тугатилган. Натижада лойиҳа тугатилгандан кейин бир йилга етмай Бишкек ИЭМда портлаш бўлган. Авариядан кейин шартномага алоқаси бор бир қанча амалдорлар суд жавобгарлигига тортилган. Уларнинг орасида Алмазбек Атамбаев президент бўлганда премьер-министрлик лавозимида ишлаган Сапар Исаков ҳам бор.

Хитой Қирғизистонга яна бир катта насияни Бишкек — Ўш йўналишидаги муқобил «Шимол-Жануб» йўлини қуриш учун берган. 2013 йили Жогорку Кенеш бу йўлнинг қурилиши бўйича насия шартномасини маъқуллаган.

Қурилиш ишлари 2014 йили бошланган, қурилиш лойиҳасини уч фазага бўлиш қарори чиққан:

биринчи фаза (154 км) — Қизил қишлоғидан Жилдиз-Аралгача, Казарман қишлоғидан Жалолобод шаҳригача;

иккинчи фаза — узунлиги 96 километрни ташкил қилган Орол — Казарман ҳудуди, унинг ичида 700 метрлик туннель ҳам киради;

учинчи фаза — Балиқчи — Қизил юлдуз йўлининг қисми.

Қирғизистондаги қурилишнинг умумий нархи 850 млн долларни тузган, деярлик 400 млн доллар насия турида олинган.

Хитойдан ташқари, бу йўлни қуришга Осиё ва Ислом тараққиёт банклари ҳам насия берган. China Road & Bridge Corporation йўл қуриш ишхонаси мазкур лойиҳаси асосида ёлланиши кутилмоқда.