Бекешев парламент сайловига қатнашиш ниятини билдирди. Бунинг учун у халқдан пул тўплайди

281

Жогорку Кенешнинг депутати Дастан Бекешев телеграм каналида VII чақирилишдаги парламент сайловига қатнашиш ниятидалигини билдирди. У сайлов кампаниясига пул йиға бошлаганини билдирди.

Бекешев 5 млн сом йиғиш ниятида ва «бу сумма олигархларнинг ташвиқотга сарфлайдиган пулига қараганда анча оз» деб таъкидлади.

«Бу пулни ижтимоий тармоқлардаги рекламаларни пулини тўлашга, бир-икки реклама билбордни ижарага олишга, ташвиқот материалларини чоп эттиришга, ташвиқотчиларнинг ҳақини тўлашга сарфлайман. Сайловчиларнинг овозини сотиб олмайман. Кейинроқ харажатнинг тўлиқ маълумотини бераман», — деб Бекешев билдирди.

Бекешевнинг айтишича, агар «маълум сабаблар билан» сайловга қатнаша олмай қолса, унда йиғилган пулларни билим беришга боғлиқ ҳайрияга сарфлайди.

Бекешев — сайлов кампанияси учун краудфандин усулини ишга туширган Қирғизистондаги биринчи сиёсатчи. Бу вақтгача «Реформа» партияси ҳам 2020 йили ўтган парламент сайловига қатнашиш учун шундай усул билан 5 млн сом гаров тўлаган.

Парламент сайлови

Жогорку Кенешнинг 7-чақирилишига сайлов қачон ўтиши ҳозирча номаълум. Бунга қадар президент Садир Жапаров парламент сайлови шу йилнинг куз ойларида ўтишини билдирган.

Парламент сайлови қандай системада ўтиши ҳозирча айтилмаган. У 11 апрелдаги Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумнинг натижасига боғлиқ.

Агар референдум ўтиб, қирғизистонликлар таклиф қилинган Конституциянинг янги лойиҳасини танлайдиган бўлса, депутатлар янги қоида билан сайланади. Бу қоидаларни рўйхатга олиш учун алоҳида конституция қонун талаб қилинади. Конституциянинг янги лойиҳасида парламентарийларни сайлашни қатъий қоидаси ҳам йўқ — фақатгина халқ вакилларининг сони 90 бўлиши керак.

Конституциянинг янги версиясига кўра, депутатлар аввалгидай беш йилга сайланади. Парламентга сайлов куни 25 ёшга тўлган одамлар сайланиши керак — аввалги редакцияда бу 21 ёш эди. Халқ вакиллари «илмий, маориф ва бошқа ижодий фаолият» билан шуғуллана олади.