Боткен: чегарани ноқонуний кесиб ўтган тўққиз қирғизистонлик жарима солиниб, озод қилинди

293
Сурат: Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллигининг матбуот хизмати

Тожикистон чегарасини ноқонуний босиб ўтган Қирғизистоннинг тўққиз фуқароси 14 мартда озод қилинди.

Ҳукуматнинг Баткен вилоятидаги вакиллиги билдиришича, уларнинг орасида Баткен вилоятининг беш, Ўш вилоятининг икки ва Бишкек шаҳрининг икки яшовчиси бор. Шунингдек, озод қилинган фуқароларнинг мол-мулки, машиналари тўлиқ қайтарилди.

«Бу фуқаролар Тожикистон суди томонидан судланиб, мазкур давлатнинг қонуни бўйича жарима тўлаб, суд залидан чиқарилди», — деб билдиришди муассасадан.

Бундан ташқари, Қирғизистон чегарасидан ноқонуний ўтгани учун ушлаб турилган Тожикистоннинг 15 фуқароси ҳам Қирғизистон қонуни бўйича жавоб бериши қўшимча қилинди.

Бундан бир ой олдин Баткен вилоятининг Баткен районини уч турғуни ва Қадамжой туманининг икки турғуни Тожикистоннинг мол бозорига бориб, Соғди вилоятининг Кистакуз жойидан чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун ушлангани хабар қилинган.

Шунингдек, Тожикистонда 9 қирғизистонлик, Қирғизистонда эса 15 тожикистонлик чегарани ноқонуний кесиб ўтгани учун ушлаб турилгани маълум қилинган.

Кейинчалик 22 февралда Баткен туманининг 100га яқин яшовчиси Тожикистонда қўлга олинган ҳамқишлоқларини бўшатишга ёрдам сўраб вилоят маъмурияти олдига йиғилишган.

Йиғилганлар билан Баткен вилоятининг етакчиси Ўмурбек Суваналиев ва Баткен тумани ҳокими учрашган. Улар йиғилганларга ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари билан биргаликда тожик томон билан қўлга олинган фуқароларни Қирғизистонга қайтариш бўйича музокаралар бўлаётганини айтишган.

Бундан ташқари, МХДҚНинг матбуот хизмати улар Тожикистон ҳудудидан ноқонуний равишда 900 кг металл, 2 бош мол ва 3 бош майда ҳайвонларни олиб чиқишга ҳаракат қилганда ушланган деб маълум қилишган. Шунингдек уларга нисбатан Тожикистоннинг куч тизимлари тергов ҳаракатларини олиб бораётгани айтилди.

Қўлга олинган турғуннинг туғишгани Нурзаман Орозов «Клооп»га унинг яқинлари мол бозорига кетаётиб қўлга тушганини айтиб, бироқ темир сотиш билан шуғулланмаганини билдирган.