«Апрель» телеканалининг журналисти Канат Каниметов МХДҚга бориб, сўроқ бергани ҳақида айтди. 11 мартда у МХДҚнинг собиқ етакчиси Абдил Сегизбаевнинг иши бўйича сўроққа чақирилганини маълум қилган эди.
Каниметовнинг айтишича, иш «Белизгейт» можаросига боғлиқ.
*2016 йили Сегизбаев МХДҚнинг раиси бўлган вақтда президент Алмазбек Атамбаев таклиф қилган Конституцияга ўзгартиришларга қаршилигини билдирган «ата мекенчи» Текебаев, Салянова ва Шикмаматовларни «Мегаком»нинг акцияларига эгалик қилишади деб билдирган. Далил қатори у марказий Америкадаги Белиз давлатидан келган ҳужжатларни кўрсатган. Бу жанжал тарихга «Белизгейт» деб кирган. Депутатларнинг ўзлари ҳужжатни «жуда қўпол сохталаштириш» деб атаб, Сегизбаевни судга беришган, бироқ судда енгилиб қолган. Сегизбаевнинг ўрнига МХДҚ раҳбарлигига Идрис Кадиркулов келгандан кейин Белиздаги ҳужжатлар махсус хизматга келмагани маълум бўлган. 2021 йили Абдил Сегизбаевни «Белизгейт» бўйича жавобгарликка тортиш ҳаракати маълум бўлган — бу вақтда МХДҚнинг собиқ етакчиси Садир Жапаров билан талашишга улгуриб, у Жапаровни президентлик сайловида қаттиқ танқид қилган.
«Кеча кечда менга хавфсизлик қўмитасининг терговчиси қўнғироқ қилиб, сўроққа чақирди. Ўзини Санжар Жантаев деб таништирди. У мен билан нимага учрашмоқчи эканини дарров айтди: «Белизгейт бўйича саволларимиз бориди. Сиз 2016-2017 йиллари шу мавзуда материал тайёрлаган экансиз»”, — деган Каниметов.
Журналистнинг айтишича, у терговчидан қонунга мувофиқ, сўроқ учун чақирув юборишни сўраган, бироқ терговчи «муаммо керак деса топиб бераман деган».
«Агар бизга шундай муаммо яратгингиз келса, биз ҳам сизга муаммо топиб берамиз. Сизга айтдик-ку гувоҳ қатори келамиз», — деб терговчининг сўзидан цитата келтирган Каниметов.
Натижада журналист юрист билан бирга чақирув қоғозини талаб қилмасдан, уни сўроққа борганда олишга қарор қилган. Терговчининг айтишича, журналист гувоҳ қатори чақирилган. Каниметов сўроқ ҳақида ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилишга улгурган, бу МХДҚ ходимларига ёқмаган.
«Дарров мени юзимга айтди: «Сен нимага ижтимоий тармоқларга ёздинг?». Буни кутмаганим учун айтгани сўз тополмай қолдим. Ичимда «Нима мумкин эмасми?» деб қўйдим. Терговчи «қилиғимдан» ғазабланаётгани очиқ кўриниб турди», — деб билдирди Каниметов.
Шундан сўнг журналистдан «судгача текширув маълумотларини очиқламаслик ҳақидаги тилхатга» қўл қўйишни талаб қилишди, юрист бунга қаршилик кўрсатгандан кейин терговчи тутақиб кетган.
«Терговчи яна бошлади. У деярлик бақириб гапирди бизга: «Нимага бошимни оғритяпсизлар?» унда бош тортяпмиз деб ёзиб беринглар!!!» Юрист рози бўлиб, рад этишни ёзиб берди», — деб билдирди журналист.
Кейин юристга иш яширин эканини, журналист юристнинг иштирокисиз сўроқ қилинишини билдиришган.
«Терговчи юристга шу ондаёқ жавоб қайтарди: «Бу махфий иш. Мен сизни чеклаштираман. Сўроқни сизсиз ўтказаман». Агар мен иккимизни суҳбатимиз ҳақида бировга айтадиган бўлсам, «устидан жиноий иш очаман» деб мени қўрқитди», — деб, тилхатга қўл қўйишга мажбур бўлган Каниметов айтиб берди.
Каниметов савол жавобларни ҳаммасини ёзиб олиб турган — унинг айтишича, терговчи журналистнинг блокнотини деразадан ирғитиб юборишини айтиб қўрқитган.
«Шу сабаб менга қандай саволлар берилиб, уларга қандай жавоб берганимни ҳозирча айтиб беролмайман. Бироқ ҳаммасини блокнотга батафсил ёзиб олдим. Савол жавобларнинг ҳаммасини. Бу ҳам терговчини ғазаблантирди. У саволни ёзишга ҳаққим йўқлигини айтиб, блокнотни тортиб олиб деразадан отвораман деб қўрқитди», — дейди журналист.
Каниметов — иш бўйича гувоҳ, бироқ ишнинг йўналиши ўзгариб кетиши эҳтимол деб хавотирда. «Белизгейт» можароси чиққанда КТРКда журналист бўлиб ишлаган.
«МХДҚ менинг ортимдан ҳам ёзмоқда деб тахмин қилишга барча асослар бор. Сабаби менга кўпроқ айбланувчиларга ёки мақоми яқинда ўзгартирилган гувоҳларга берилган саволларни беришди» — деди Каниметов.