Жапаровга ва яна олти нафар номзодга сайлов гарови қайтарилди — МСК

283

2021 йилнинг 10 январида ўтган президентлик сайловига қатнашган етти номзодга бир миллион сомни ташкил қилган сайлов гарови қайтариб берилди. Бу ҳақда МСКнинг матбуот хизмати маълум қилди.

МСКнинг маълумоти бўйича, қуйидагиларга сайлов гарови қайтарилди:

  • Садир Жапаровга 1 000 000 сом;
  • Арстанбек Миктибекга 1 000 000 сом;
  • Клара Сооронкуловага 1 000 000 сом;
  • Имамидин Ташов 1 000 000 сом;
  • Абдил Сегизбаев 1 000 000 сом;
  • Адахан Мадумаров 1 000 000 сом;
  • Бабур Тўлбаев 1 000 000 сом.

МСК сайлов гарови сайловчиларнинг 1%дан кўп овозини олган номзодларга қайтарилганини таъкидлади.

«Овозларнинг 1%дан оз олган бошқа номзодларнинг ва сайловга қатнашишдан бош тортган номзодларнинг 11 миллион сомлик сайлов гаровининг қолган суммаси Қирғиз Республикасининг республика бюджетини даромадига ўтказилган», — деб МСК қўшимча қилди.

Президентлик сайлови

2021 йилнинг 10 январида ўтган муддатсиз президентлик сайловида Садир Жапаров ғолиб бўлган. У сайловчиларнинг 79,2% овозига эга бўлган. 20 январда МСК сайлов натижасини расман тасдиқлаб, 28 январда Жапаров расмий турда давлат раҳбари хизматига киришган.

Президентлик сайлови ўлкада 2020 йилнинг 4 октябрида ўтган парламент сайловидан кейин бошланган сиёсий инқирознинг натижаси. Ўша тартибсизликлар вақтида «гаровга олиш» учун 10 йиллик қамоқ жазосини ўтаётган Садир Жапаров колониядан бўшатилган.

Тарафдорларининг ёрдами билан Жапаров қисқа муддатда ҳукумат раҳбари, кейин президент вазифасини бажарувчи хизматини эгаллаган. У мазкур лавозимларда ишлаш билан бирга кадр ўзгаришларни амалга ошириб, асосий хизматларга ўз тарафдорларини тайинлаган. Масалан, МХДҚ раҳбари бўлиб Жапаровнинг дўсти ва сафдоши — Камчибек Ташиев тайинланган. Жапаров сайловолди ташвиқот кампаниясини бошлаганда, президент вазифасини бажарувчи бўлиб Жапаровнинг яна бир сафдоши — Талант Мамитов бўлган.

Кадр алмашувларидан ташқари, Жапаров бошқарув формасини танлаш бўйича ва Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ўтказишни асосий ташаббусчиларидан бири бўлган.

Бу икки ташаббус ҳам юристлар ва жамоатчилик томонидан танқид қилинган. Шунга қарамай, Қирғизистонда бошқарув формасини танлаш бўйича референдум 10 январда — президент сайлови билан бирга кунда ўтказилган. Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотлари бўйича сайловчиларнинг кўпи бошқарувнинг президентлик формасига овоз беришган.

Қирғизистонликлар Конституцияни ўзгартириш бўйича референдумга 2021 йилнинг 11 апрелида, маҳаллий кенгашларни сайлаш кунида овоз беришади.