Қорасувда қўшни давлат фуқароси қотилликда гумонланиб қўлга олинди

293
Гумондор. Сурат: Ўш ОИИБининг матбуот хизмати

Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида одам ўлдиришда гумон қилиниб қўшни давлатнинг 47 ёшдаги фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ўш вилоятининг ички ишлар бошқармасининг матбуот хизмати билдирди.

Жиноят 11 мартда Қорасув шаҳрида жойлашган «Оомат» бозорида бўлган. 45 ёшли марҳум тиғли қуролдан бўйнининг чап томонидан жароҳатланиб, тез ёрдам хизмати орқали ҳудудий касалхонага етказилган. Бироқ у касалхонада ҳушига келмай вафот этган.

“[Гумондор] мазкур баҳорда 7 йилдан бери марҳум билан бирга юк ортиб, аравакашлик қилишган. Марҳум ҳам қўшни давлатдан кўчиб келиб, 5 йил олдин Қирғизистон фуқаролигини олган», — деб билдиришди Ўш ВИИБдан.

Қорасув милицияси «Қотиллик» моддаси билан судгача текширув бошланиб, гумондорни вақтинча сақлаш жойига киритди.

27 февралда Қорасув шаҳрининг 55 ёшдаги турғунини пичоқлаб, уйидаги сейфни ўғирлаб кетган икки киши қўлга олинган. Жабрланувчи касалхонанинг жонлантириш бўлимида олган жароҳати сабаб вафот этган.

Муаллиф: Айгул Абласанова