Республика штаб 12-мартда ўлкада коронавируснинг 63 янги ҳолати рўйхатга олинганини маълум қилди. Касаллик юқтирганлар орасида бир тиббиёт ходими бор.
COVID-19 инфекцияси Бишкек шаҳрида — 31, Чуй вилоятида — 18, Иссиқкўл вилоятида олти, Норин вилоятида уч, Жалолобод ва Баткен вилоятларида иккитадан, Ўш шаҳрида бир кишида аниқланди.
Шунингдек бир суткада коронавирусдан 48 бемор соғайди. Коронавирусдан Бишкек шаҳрида — 18, Чуй вилоятида — 11, Ўш вилоятида олти, Иссиқкўл вилоятида беш, Норин вилоятида тўрт, Жалолобод вилоятида ва Ўш шаҳрида иккитадан бемор соғайди.
Бундан ташқари, касалликдан тўрт бемор вафот этди: улар Бишкек шаҳрида, Чуй, Жалолобод ва Иссиқкўл вилоятларида қайд этилди.
Қирғизистонда умумий COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 86 755га етди. Уларнинг орасидан 83 766 бемор соғайиб, 1 480 киши вафот этди.
Бугунги кунда касалликдан 312 бемор касалхоналарда даволанмоқда — уларнинг орасидан 20 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек, 260 киши уй шароитида даволанмоқда.