Садир Жапаров Давлат сафари билан Ўзбекистонга келди

339
Президент Садир Жапаров Ўзбекистонга келди, сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Президентнинг матбуот хизмати Садир Жапаров 11 мартда Ўзбекистоннинг пойтахти Тошкентга давлат ташрифи билан келганини маълум қилди.

Тошкентнинг аэропортида Жапаровни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди. Бу Жапаровни президент сифатида чет давлатларига бўлган учинчи сафари.

Жапаров илк сафарини Россиядан бошлаб, кейин Қозоғистонга борган, Қозоғистонда уни ташқи ишлар вазири кутиб олган.

Матбуот хизматининг маълумотига кўра, икки кунлик сафар давомида Жапаров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади. Бундан ташқари давлат раҳбари Ўзбекистон парламентининг раисаси ва спикери билан учрашади.

Жапаров билан бирга борган делегация таркибида соғлиқни сақлаш, ташқи ишлар, транспорт, билим бериш, энергетика ва енгил саноат вазирлиги бор. Вазирлардан ташқари Жапаров билан Ўзбекистонга депутат Азизбек Турсунбаев, вице-премьер-министр Улукбек Кармишаков ва Инвестицияларни ривожлантириш ва мудофаа бўйича давлат агентлигининг директори Алмамбет Шикмаматов ҳам борган.

Бу вақтгача президент аппарати Жапаров билан Мирзиёев «ўзаро ҳамкорлик ва самарали ўзаро алоқаларнинг келажагини муҳокама қилишади» деб маълум қилган.