Республика штаб сўнгги суткада Қирғизистонда COVID-19 инфекциясига чалинган бир бемор вафот этганини хабар қилди — бу Иссиқкўл вилоятида қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумоти бўйича, пандемия бошлангандан бери ўлкада коронавирус юқтиргани тасдиқланган 1471 киши вафот этган.
Шунингдек, штабнинг маълумоти бўйича сўнги 24 соат ичида коронавирус 55 кишига юққани айтилди. Талас вилоятида касалланганлар аниқланмади.
- Бишкек — 21;
- Чуй вилояти — 14;
- Иссиқкўл вилояти — 11;
- Ўш вилояти — 3;
- Ўш — 2;
- Норин вилояти — 2;
- Жалолобод вилояти — 1;
- Баткен вилояти — 1.
Штаб маълумоти бўйича бу билан Қирғизистонда COVID-19 инфекциясини юқтирганлар сони 86 506га етди.
Бир суткада 60 бемор соғайиб, касалхоналардан чиқди. Пандемия бошлангандан бери ўлкада COVID-19 ёки касалхонадан ташқари пневмония касаллигига чалиниб, соғайган 83 484 бемор касалхонадан чиқарилди.
6 мартга берилган маълумотга кўра, касалликдан 344 бемор шифохоналарда даволанмоқда — уларнинг ичидан 17 киши ўта оғир аҳволда. Шунингдек 267 одам уй шароитида даволанмоқда.