Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2 мартда Қозоғистонга давлат ташрифи билан борди. Президентнинг матбуот хизмати Жапаров Касим-Жомарт Токаев билан музокараларни «қониқарли» деб баҳолаганини билдирди.
«Шунингдек олдинда бажариладиган кўп ишлар бор. Бунинг учун қардош Қозоғистон билан барча тармоқларда ўзаро манфаатли ва самарали ҳамкорликни ривожлантиришга истак, интилиш ва сиёсий эрк бор», — деб таъкидлаган президент учрашув якунида.
Шу билан бирга Жапаров қирғиз-қозоқ ҳамкорлиги «изчил ривожланишини» таъкидлади. Унинг айтишича, Қирғизистон билан Қозоғистон деярлик барча масалалар бўйича бир қарорга келди.
«Биз давлатларимиз ўртасидаги иттифоқдошлик муносабатларни ва стратегик ҳамкорликни, интеграцияни ва халқаро бирлашмалардаги ўзаро алоқаларни бундан кейин ҳам ривожлантиришга ва чуқурлаштиришга алоҳида эътибор бердик», — деди Жапаров. У Токаевни Қирғизистонга иш сафари билан келиб кетишга чақирди.
Бундан ташқари, музокаралар натижасида Жапаров билан Токаев қўшма баёнот тайёрлаб, унда қирғиз-қозоқ муносабатларини ривожлантиришдаги муҳим масалаларни таъкидлашди.
Баёнотга кўра, Жапаров билан Токаев «қирғиз-қозоқ муносабатларининг позитивли динамикасини» таъкидлашди. Давлат раҳбарлари бир қанча ялпи мақсадларни айтиб, уларни биргаликда ҳал қилиш режалаштирилаётганини билдиришди.
Президентлар нимани муҳим деб ҳисоблашади
Икки томонлама баёнотга кўра, давлат раҳбарлари пандемия вақтида COVID-19 касаллигига қарши курашишда биргаликдаги ҳаракатларни кучайтириш муҳим деб ҳисоблашади. Шу билан бирга, ҳужжатда икки мамлакат ҳудудида фуқаролар ва автомашиналарнинг эркин транзитини таъминлаш чораларини кўриш зарурлиги айтилган.
Давлат раҳбарлари муҳим мақсадлар орасидан қуйидагиларни таъкидлашди: савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, енгил саноатда, гидроэнергетикадаги, ўтин-энергетика комплексидаги ва банк тармоғидаги лойиҳаларни амалга ошириш.
Шунингдек, Жапаров билан Токаев инвестиция жалб қилиш ва уларни давлат миқёсида ҳимоя қилиш аҳамиятли деб ҳисоблашади.
Қандай жиддий ниятлар бор?
Муҳим муаммолардан ташқари, икки давлатнинг президентлари айрим масалалар бўйича «қатъий қарорларни» билдиришди. Унга кўра, Жапаров билан Токаев ўзаро инвестицияларни қўллашни яхшилаш ниятида.
«Бу контекстда томонлар Евросиё иқтисодий интеграция асосида унинг ичида имкониятларни тўлиқ очишга, тўсқинликсиз, олиб қўйишсиз ва чекловсиз капитални, меҳнатни, товарлар ва хизмат кўрсатишларнинг умумий бозорини очишга, санитар, ветеринар ва фитосанитар чоралар бўйича ўзаро ҳаракатни мустаҳкамлашга, енгил саноат комплексларининг рақобатбардошликни ошириш ва бошқа тармоқлардаги чораларни ишлаб чиқишда ягона усулларни шакллантириш муҳимлигини таъкидлашади», — деб айтилади ҳужжатда.
Шунингдек, билдирувда президентлар «қирғиз-қозоқ биринчи минтақалараро форумини ўтказишдан манфаатдор эканликларини тасдиқлашади» деб айтилади. Улар икки давлатнинг ҳукуматига қирғиз-қозоқ давлат чегарасида логистик марказни тузишни тезлаштириш топшириғини беришди.
Бундан ташқари, икки ўлкада ҳам энергетика хавфсизлиги ва сув-энергетика ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича умумий манфаат бор.
Қирғиз-қозоқ муносабатларини яхшилаш
Қирғиз-қозоқ муносабатларидаги бундай позитивли динамика доим ҳам бўлмаган. Масалан, Алмазбек Атамбаев президент бўлганда «қардош» халқларнинг муносабатига дарз кетган эди.
Унда Атамбаев Қозоғистон ҳукуматини танқид қилиб, 2017 йили Қирғизистонда ўтган президентлик сайловига аралашишга ҳаракат қилди деб айблаган. Сайловда Сооронбай Жээнбеков ғалаба қозонган.
Атамбаев томонидан айтилган айбловлардан сўнг Қозоғистоннинг чегарачилари қирғиз-қозоқ чегарасида кучайтирилган тартибда ишлашга ўтишган. Қирғизистондан қўшни давлатга кетаётган одамлар синчиклаб текширувлар натижасида чегарада катта навбат кутишлар билан автотирбандликлар пайдо бўла бошлаган.
Фикр келишмаслик ҳукуматга Сооронбай Жээнбеков келгандан кейин ҳал қилинган. У Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан Минск шаҳрида учрашган.
Назарбаев билдиришича, Қирғизистон билан Қозоғистон ўртасида «қардошлик муносабатларни» қайта тиклаб, чегарадаги муаммони ҳал қилишга ёрдам берган «йўл харитасини» имзолаш бўйича келишишган. Йўл харитасига 2017 йилнинг декабрида қўл қўйилган.
Бироқ, умумий ҳужжатни қабул қилиниши икки мамлакат чегарасида кейинги йилларда ҳам пайдо бўлган тирбандликларга боғлиқ масалани тўлиқ ҳал қилмаган.