Россиялик фазогир Иссиқкўлнинг космосдан олинган янги суратини эълон қилди

255

Россиялик космонавт Сергей Кудь-Сверчков ўзининг твиттер саҳифасига Иссиқкўлнинг халқаро космос станцияси бортидан олинган суратини жойлади.

 

Халқаро космос станциясининг космонавтлари Иссиқкўлнинг суратини олдин ҳам беришган. Январь ойида бошқа фазогир Олег Артемьев ҳам қўлнинг суратини жойлаган эди.

Иссиқкўл республиканинг шимоли-шарқида, Шимоли Тянь-Шань тоғ тизмаларида: Қуёшли Алатоғ билан Тескей Ала-тоғнинг ўртасида, денгиз сатҳидан 1608 метр баландликда жойлашган.