«Ата-Журт» Ўш шаҳар кенгашининг сайловига қатнашмайди

272

11 апрелга белгиланган Ўш шаҳар кенгашининг сайловига қатнашадиган партияларнинг орасида «Ата-Журт» йўқ. Бу ҳақдаги маълумотни МСКнинг Ўш ва Ўш вилояти бўйича махсус вакили Расулбек Кадиров «Клооп»га тасдиқлади.

“«Ата-Журт» сайловда қатнашиш учун ҳужжатларни топширган, бироқ қайтариб олиб, қатнашмаслигини билдирди. Биз партияларнинг сайловга қатнашмаслик сабабини сўрамаймиз», — деди у.

Унинг айтишича, 1 мартга олинган (тушгача) маълумот бўйича «Ата-Журт»дан бошқа «Элдик» партияси ҳам сайловга қатнашишдан бош тортган. Мазкур партия бу вақтгача ҳужжатларини топширган эди. Унга кўра, шаҳар кенгашидаги депутатлик ўринлари учун ўн сиёсий партияга куч синашади.

Сайловга қатнашиш ниятини билдирган партиялар ичида «Ата-Журт» номига ўхшаш яна бир партия — «Ата-Журт Кыргызстан» бор.

«Ата-Журт» партияси ҳақида нималар маълум?

«Ата-Журт» партияси олдин унинг таркибида амалдаги президент Садир Жапаров ва спикер Талант Мамитов борлиги билан маълум. Садир Жапаров сайловга қатнашаётганда Мамитов президент вазифасини бажарган.

Юстиция вазирлигининг маълумотига кўра, «Ата-Журт» партияси 2006 йили тузилган. Бунга МХДҚнинг амалдаги раиси Камчибек Ташиев асос солган. 2010 йили ўтган парламент сайловида мазкур партия энг кўп мандатга эга бўлган — 28. Бу чақирилишда Ташиев, Мамитов ва Жапаров депутат бўлган, Жапаров «Ата-Журт» фракциясини бошқарган.

Кейин Жапаров фракция лидерининг ўрнини сафдоши Миктибек Абдилдаевга [2020 йилдаги сиёсий инқироз вақтида Абдилдаев вақтинча спикер бўлган ва депутатларга премьерлик хизматига Жапаровдан бошқа одамнинг номзодини таклиф қилишдан бош тортган] ўтказиб берган. Шунингдек, у Камчибек Ташиевга президентлик сайловига тайёрланишга ёрдам берган, унда Ташиев учинчи ўринга эга бўлган.

2012 йили партия такрорий рўйхатдан ўтган. Юстиция вазирлигининг маълумоти бўйича, ҳозир уни Азамат Кенжебаев бошқаради.

Ташиев 2015 йилдаги парламент сайлови олдидан Ўмурбек Бабанов билан биргаликда «Республика — Ата-Журт» партиясини тузган. РАЖ олтинчи чақирилишдаги сайловда ҳукуматнинг КСДПдан кейинги иккинчи ўринни эгаллаб, 28 мандатга эга бўлган. Бироқ 2019 йили партия 2020 йилдаги парламент сайловига бошқа-бошқа қатнашишини билдирган.

Мазкур партия бу сафарги парламент сайловида қатнашиш қатнашмаслиги ҳозирча номаълум. Бироқ Бишкек шаҳар кенгашининг сайловига қатнашишдан бош тортгани маълум бўлган. «Ата-Журт» ҳужжатларни топширган, бироқ ўтган ҳафтада партиянинг сайлов бўйича вакили Азамат Жапаровнинг ва молия бўйича вакили Толгонай Абдимажимованинг ваколатларини тўхтатишни сўраган.

«Ата-Журт Кыргызстан» партияси ҳақида нималар маълум?

Юстиция вазирлигининг маълумотига кўра, «Ата-Журт Кыргызстан» сиёсий партияси 2021 йилнинг 26 февралида қайта рўйхатдан ўтган. Унинг етакчиси қатори Айбек Маткеримов кўрсатилган. У парламентнинг еттинчи чақирилишини сайлашда «Мекенчил» партиясининг таркибида 82-ўринда бўлган.

Энди собиқ "мекенчил"нинг партияси барча маҳаллий кенгашларга қатнашади. Бишкекдаги бўлимини меценат ва президентликка собиқ номзод Бабиржан Тўлбаев бошқаради.

*«Мекенчил» партияси 2021 йили ўтган маҳаллий кенгашлар ва парламент сайловларига қатнашишдан бош тортди. Партиянинг бошқа партиялар билан бирлашиши ҳақида ҳозирча хабар қилинмаган.

«Жапаров партиясига парламент ва маҳаллий миқёсдаги сайловларга қатнашишга йўл қўймайди. Бу билан у ҳукуматга яна сотқин, икки юзламачиларнинг ўтиб кетиш хавфини бартараф қилди. Энди «ҳукуматчи партия» деган тушунча бўлмайди, Жапаров халқнинг тинчлиги билан манфаатини биринчи ўринга қўйди», — деб билдирган партия штаби раҳбарининг ўринбосари Эркин Баяманов.

Маҳаллий кенгашга депутатларни сайлаш

Баткен, Жалолобод, Норин, Иссиқкўл, Чуй ва Ўш вилоятларининг айрим туманларида ва Ўш, Майлуу-Суу, Қоракўл, Балиқчи ва Тоқмоқ шаҳрининг маҳаллий кенгашларига сайлов 2020 йили 12 апрелда ўтиши керак эди.

Бироқ, коронавирус пандемияси сабаб Бишкек, Ўш шаҳарларида ва бир қанча туманларда фавқулодда ҳолат ва фавқулодда вазият режими киритилган. Ўша вақтдаги президент Сооронбай Жээнбеков бу сайловларни номаълум муддатга жилдириш ҳақидаги фармонни имзолаган.

Октябрдаги воқеалардан кейин ҳукумат алмашиб, президент Садир Жапаров сайловни 2021 йилнинг 11 апрелига белгилади. Партиялардан ҳужжатларни қабул қилиш 1 мартда соат 23:59да тугайди. 448 маҳаллий кенгашга сайлов 11 апрелда бўлади.

Ҳозирча Бишкекда 29, Ўшда 10 партиянинг ҳужжатлари қабул қилингани маълум бўлди.

Маҳаллий кенгашга сайловдан ташқари Қирғизистонда Конституцияни ўзгартириш бўйича референдум ва яна парламент сайлови ўтиши керак. Улар ўтадиган кун номаълум. Бироқ Садир Жапаров «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида депутатлар ғазнадаги маблағни тежаши учун, Конституциянинг янги лойиҳаси халқ овозига маҳаллий кенгашларни сайлаш куни билан бирга қўйилади деган қарор қабул қилинишига «умид қилишини» билдирган.

Маҳаллий кенгашга сайлов билан Конституциянинг янги редакциясини қабул қилиш бўйича референдумга бюджетдан деярлик ярим миллиард сом сарфланади.