«Жээнбеков ўз оламида яшаб қолган» — Жапаров 2020-йилдаги революция ҳақида

289

Президент Садир Жапаров Москвага бўлган сафарида «Российская газета» нашрига интервью бериб, 2020 йилнинг октябридаги парламент сайловидан кейинги революциянинг эҳтимолий сабабларини айтиб берди.

«Российская газета» билан суҳбатда Жапаров 2020 йилнинг октябрида бўлиб ўтган воқеаларга «ташқи кучлар» таъсир этиши мумкинлигини билдирган.

«Бироқ ташқи кучларнинг қанчалик кучли таъсири бўлмасин, у ёки бу ҳукумат биринчи навбатда ўзининг хатоларидан қулайди. Президент Сооронбай Жээнбеков ҳақиқий ҳаётдан, жамоатчилик қўяётган талаблардан узоқ бўлиб, ўз олами билангина яшаб қолган, шу сабаб бошидан халқни ғазабини келтирган, нотўғри қарорларни қабул қилган», — деб айтган Жапаров.

Давлат раҳбари инқилобнинг сабаблари кўплигини, агар инқилоблар бўлса, унда «жамият демократик ўзгаришларга муҳтож эканини белгиси» деб қўшимча қилди.

Жапаров олдин ҳам Россиянинг ОАВларига интервью берган, масалан, Жапаров «Коммерсантʼ» нашри билан бўлган суҳбатда қирғизистонликларнинг қўлловига эришиб, қамоқда кўплаб тарафдорлар топганини айтган.

Унда Жапаров оддий халқ билан бевосита алоқада бўлганини айтган. «Одноклассники», Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларни очган.

«WhatsAppда одамларнинг контактларини йиғиб, бу ерда 50дан ортиқ гуруҳ очдим — бир гуруҳда 256 одам бўлади. Бу гуруҳлар орқали Қумтор, ўз ишим ҳақидаги маълумотларни тарқатдим. Шундай қилиб уч ярим йилда бутун халққа етолдим», — деб билдирган Жапаров.