Максат Сабиров депутатлик мандатини топширди

336

«Республика — Ата-Журт» фракциясининг депутати Максат Сабиров мандатини топширишини Жогорку Кенешнинг 24-февралдаги йиғинида маълум қилди.

«Бугун мен шу трибунада туриб ўзимнинг мандатимни ўзимдан кейинги ёшларга ташлаб кетишга қарор қилдим», — деди Сабиров.

У шунингдек бутун қирғизистонликларга ва партиядошларига миннатдорчилик билдириб, раис Талант Мамитовга муваффақиятлар тилади.

Сабиров 2010-йили «Республика» партиясидан депутат бўлиб сайланиб, 2014-2015-йиллари уни бошқарган. 2015-йили эса Жогорку Кенешнинг олтинчи чақирилишига «Республика — Ата-Журт» партиясидан депутат бўлиб келган.

«Бу ҳукуматни йўқ қилмасак ривожланмаймиз!»

Ўтган йилнинг июль ойида ижтимоий тармоқларда Максат Сабиров номидан ҳукуматни танқид қилган аудиоёзувлар тарқалган. Овози депутатникига ўхшаган одам Иссиқкўл вилоятининг Оқсув тумани ва Маман қишлоғининг турғунларига мурожаат қилиб, «ҳукуматга югурганларнинг мухолифати» бўлганини айтган. Шунингдек у агар ўлиб қолса ҳамқишлоқларини «курашишга» чақирган.

Овози Сабировга ўхшаган одам «эртадан бошлаб очиғини айтишини» билдириб, «давлатни бузиб ўтирган» ҳукумат вакилларини қаттиқ танқид қилган.

«Айланайин оқсувликлар, бирлашинглар, курашинглар, кўтарилинглар! Бу ҳукуматда иймон йўқ. Ризқ йўқ. Мен бугундан бошлаб шу ҳукуматга, мен олдин ҳам қарши бўлганман, яна қарши чиқаман! Айланайин қирғиз халқим, туғишганларим, агар ҳукуматни йўқ қилмасак, биз ҳеч қачон ривожланмаймиз, ўсиш бўлмайди. Болаларимиз, давлатимиз йўқ бўлади», — деб мурожаат қилган.

Кейинчалик миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бу аудиоёзувларда «конституциявий тузилишни куч ишлатиб ўзгартиришга очиқ чақириқлар» бор ёки йўқлигини аниқлаш учун маҳсус экспертиза тайинланган.

Сабиров эса ҳукуматга қарши чиқишга чақириқ қилмаганини айтган. Сабиров дўсти Бейшен Дуйшембиевни қароқчилар уйида ўлдириб кетгандан кейин аччиқланиб «Қандай давлатда яшаяпмиз?» деган савол берганини билдирган.